Инфографика

Самарқанд миллионли шаҳарга айланмоқда

Самарқанд шаҳрини 1 млн аҳоли яшайдиган йирик шаҳарга айлантириш учун 18 минг гектар ер майдони қўшиб берилади. Батафсил инфографикамизда томоша қилинг.
Самарқанд шаҳри ҳудуди 18 минг гектарга кенгайтирилиб, у ерда 5 та туман ташкил этилади. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар Халқ депутатлари кенгашининг навбатдаги сессиясида маълум бўлди.
Аҳоли сони бир миллиондар ортиқ бўлган янги шаҳар ҳудудида Қорасув, Сиёб, Сўғдиёна, Боғишамол ва Мароқанд туманлари ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳри Пастдарғом, Тойлоқ ва Оқдарё туманлари ҳисобига 18 минг гектарга кенгайиш режаси ҳақида хабар қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала