ССВ “Янги Ўзбекистон шифокорлари” платформасини ишга туширди

© Минздрав УзбекистанаНовое здание Министерства здравоохранения Узбекистана
Новое здание Министерства здравоохранения Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2021
Oбуна бўлиш
Энг яхши ғоя ва таклифлар берган ёш шифокорлар вазирликнинг истиқболли кадрлар захирасига киритилади.
ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт соҳасининг фаол ва ташаббускор ёш вакилларини бирлаштириш мақсадида “Янги Ўзбекистон шифокорлари” платформасини ишга туширганини маълум қилди.
“Президентимиз тиббиёт соҳасини халқимизни рози қиладиган тизимга айлантириш бўйича олдимизга жуда катта вазифаларни қўйган. Буларни тўлақонли рўёбга чиқариш, соҳада ўз ечимини кутаётган муаммоларни ҳал этиш учун янги ғоя ва ташаббуслар, креатив ёндашувлар ниҳоятда зарур”, - дейилган хабарда.
Вазирлик бу борада жамиятдаги янгиланишлар жараёнида фаол иштирок этиб, долзарб масалаларни дадил кўтариб чиқаётган ёш шифокорлар куч-ғайрати, азму шижоатига суянишини билдирган.
Янги платформа 45 ёшгача бўлган шифокор учун мўлжалланган. Унда нафақат мамлакат, балки дунёнинг бошқа давлатларида меҳнат қилаётган ватандош шифокорлар иштирок этиши мумкин.
Таъкидланишича, энг яхши ғоя ва таклифлар берган ёш шифокорлар вазирликнинг истиқболли кадрлар захирасига киритилади.
Лойиҳада иштирок этиш учун ССВ сайтида рўйхатдан ўтиш ва ғоя ва таклифларни йўллаш мумкин. Уларнинг конфиденциаллиги таъминланади.
Беҳзод Мусаев тунда Тошкент шифохоналаридаги вазиятни ўрганди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2021
Янги ССВ раҳбари тунда Тошкент шифохоналаридаги вазиятни ўрганди
Янгиликлар лентаси
0