Хабаровск ўлкасида қалин қор ёғди - видео

Oбуна бўлиш
Кутилмаганда ёққан қалин қор Ҳабаровскда автомобил ва авиация транспорти ҳаракатини чеклади. Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.
ТОШКЕНТ, 24 ноя - Sputnik. Хабаровск ўлкасига 22 ноябрь куни ёпирилган қалин қор циклони оқибатида автомобил ва авиация транспорти ҳаракати бузилди.
Бир неча трассаларда йўловчи автобуслар қатнови чекланди, Москва, Южно-Сахалинск, Иркутск ва бошқа шаҳарлардан Хабарвск томон йўл олган олтита йўловчи самолётлари бошқа аэропортларга йўналтирилди.
Хабаровск - Биробиджан, Хабаровск - Лидога - Ванино ва Хабаровск - Бикин йўналишларида автобуслар ҳаракати вақтинча чекланди.
Йўлларда енгил автомобиллар ҳаракатланишида ҳам муаммолар кузатилмоқда. Уларга ёрдам бериш учун ФВВнинг Амур қутқарув марказининг қидирув-қутқарув отрядлари навбатчилиги ташкил қилинган.
Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0