"Икки томондан зарба". Пентагон Россия чегаралари яқинида нимани бошлаяпти

© AFP 2023 / -Американский B-1B в сопровождении истребителей F-15
Американский B-1B в сопровождении истребителей F-15 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2021
Oбуна бўлиш
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу АҚШ стратегик авиацияси фаоллиги кескин ошганига эътибор қаратди.
Вашингтон Москвага қарама-қаршиликка ставкаларни оширмоқда. Яқинда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу АҚШ стратегик авиацияси фаоллиги кескин ошганига эътибор қаратди. Тобора кучайиб бораётган Россияга қарши кескин чиқишлар фонида баёнот янгради. Нега океан ортидан оловга ёғ қуйишда давом этмоқда - РИА Новости материалида.

“Ядровий” машқ

Америкалик "стратеглар" B-1B ва B-52 чегараларимизга шунчаки учиб келмаяпти: Шойгунинг сўзларига кўра, учувчилар қанотли ракеталардан фойдаланишни машқ қилмоқда ва Россия ҳудуди ичидаги нишонларни ўққа тутишни ўрганмоқда. Улар жуда жадаллик билан машқ қилмоқда: шу ойда бундай парвозлар ўтган ноябр ойига нисбатан қарийб 30 марта, яъни 2,5 баробар кўп амалга оширилди.
Жители Севастополя встретили американский фрегат акцией протеста - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2021
"Қонунни алдаб": АҚШ Қора денгизда ўрнашиб олиш йўлини топди
Бу фақат битта нарсани англатади: Пентагон максимал даражада стратегик бомбардимончи самолётлар экипажларини Москва билан юзага келиши мумкин бўлган қуролли можарога тайёрлашга ҳаракат қилмоқда.
Яқинда ўтказилган Global Thunder машқлари худди шу нарсага бағишланган. Шойгу бир вақтнинг ўзида 10та самолёт Россияга бир вақтнинг ўзида ғарб ва шарқдан ядровий зарбалар беришни машқ қилган. Давлат чегарасидан атиги 20 километр нарида маневр қилишди. Бироқ, ҳақиқий уруш бўлган тақдирда, уларга бу қадар яқин бўлишга рухсат берилмасди.
“Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларимиз Америка стратегик бомбардимончи самолётларини ўз вақтида аниқлаш, доимий назорат ўрнатиш ва ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни кўришди”, — деди вазир.

Таьсирчан зарба

Америкаликлар авиацияси кимга қарши эканлигини яширишни хаёлига ҳам келтирмаяпти. Октябр ойининг охирида, Қрим қирғоқлари бўйлаб жуфт B-1B самолёт учиб кетганидан сўнг, Forbes нашри ёзишича: "стратеглар" янги вазифа - Болтиқ ва Қора денгиз флотларини LRASM кемага қарши ракеталари билан йўқ қилиш устида ишламоқда. Ноябр ойида эса Popular Mechanics журнали бешинчи авлод F-35 қирувчи самолётлари Россия стратегик ракета кучларининг қўмондонлик пунктларига зарба бериш учун B61-12 термоядровий бомбалар билан қуролланишини аниқлади.
Национальный флаг Украины и флаг Организации Североатлантического договора (НАТО) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2021
“Дунё сесканиб кетади”. Украина НАТОга қўшилса нима бўлади
“Дунёдаги мураккаб ҳарбий-сиёсий вазият ва НАТО давлатларининг Россия чегаралари яқинида фаоллиги кучайиши қуролли кучларнинг янада сифатли ривожлантириш зарурлигини тақозо этмоқда”, — деди Сергей Шойгу.
- Уларнинг жанговар самарадорлигини ошириш, ядровий кучларнинг жанговар тайёргарлигини таъминлаш ва ядровий бўлмаган тўхтатувчи кучларнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш - асосий устувор йўналишлардир”.
Ноябр ойи ўрталарида Россия сунъий йўлдошга қарши қуролни синовдан ўтказди. Мудофаа вазирлиги 1982 йилдан бери орбитада бўлган “Целина-Д” космик аппаратини номи айтилмаган ракета билан муваффақиятли йўқ қилингани ҳақида хабар берди.
Америкаликлар ғазабга келди. Расмийлар бир-бирига гап бермай Москвани космосни ҳарбийлаштириш ва Халқаро космик станцияга таҳдид солиш ҳақидаги айбловларни ёғдиришди. Бундай асабий реакция Вашингтоннинг барча НАТО қўшинлари, шу жумладан стратегик авиация боғланган сунъий йўлдош гуруҳидан хавотир олаётганини билан изоҳланади.

Ахборот ҳужуми

Ғарб ҳарбий тайёргарликдан ташқари Россияга қарши фаол ахборот кампаниясини олиб бормоқда. Аслида, бу 2014 йилдан бери давом этмоқда, аммо АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остиннинг Украинага ташрифидан сўнг, бу аллақачон ҳақиқий асабий тутқаноққа айланди. Ғарб ОАВлари ва сиёсатчилари ҳар куни Россияни Украинага бостириб киришга тайёргарлик кўраётганликда айбламоқда. Politico нашрининг октябр ойи охирида очиқча “вброс” бундай ахборот ҳужумига сабаб бўлди.
Гўёки Кремл кенг кўламли ҳужум учун қўшинларни жойлаштираётгани айтилмоқда. Журналистлар Смоленск вилоятидаги Ельняни ҳарбий техника ва шахсий таркиб тўпланган жой деб айтишди. Тўғриси, улар у ердан Украинагача тўғри чизиқ бўйлаб 250 километрдан ортиқ масофа борлигини ҳақида аниқлик киритишмади.
Сухопутная фаза российско-китайских учений Морское взаимодействие - 2017, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2021
Россия ва Хитойнинг ҳарбий ҳамкорлиги Марказий Осиё учун нима келтиради
Украина Қуролли Кучлари қўмондонлиги дастлаб бу маълумотни рад этиб, разведка Россия қўшинларининг концентрациясини қайд этмаганига ишонтирди. Аммо кейинроқ Киев, эҳтимол Вашингтондан янги кўрсатмалар олди. Украина ОАВлари Ғарб кураторларидан кейин Россиянинг яқинлашиб келаётган босқини ҳақидаги мантрани такрорлай бошладилар. Улар ҳатто саналарни католик Рождество ёки январ охири - феврал ойи боши деб айтишди.
"Сўнгги пайтларда АҚШ ва НАТО давлатларида Россия ва Хитойга қарши риторика булутдан баланд, - дейди сиёсатшунос-американист Сергей Судаков. "Бунинг бир қанча сабаблари бор. Биринчидан, коронавирус пандемияси туфайли иқтисодий моделлар ўзгармоқда: ковид АҚШга оғриқли зарба берди. Иккинчидан, 20 йиллик урушдан сўнг америкаликларнинг Афғонистондан қочиб кетиши Вашингтон ҳамма нарсага қодир эмаслигини дунёга кўрсатди. Оқ уй учун халқаро майдонда қўрқув ва сиёсий босимга асосланган гегемонликни сақлаб қолиш тобора қийинлашиб бормоқда. АҚШнинг авторитети икки йил аввалгидек юқори эмас. Шу боис расмийлар ва махсус хизматлар гўёки дунё тартибига таҳдид солаётган ташқи душман қиёфасини яратишга эътибор қаратишди.
Экспертнинг сўзларига кўра, америкаликлар сўнгги ҳаракатлари ва баёнотлари билан ўз иттифоқчиларига жаҳоннинг йирик державалари билан тўқнашувга киришишга тайёр эканликларини намойиш қилмоқчи. Шу билан сайёра миқёсида етакчи ролини ўзида сақлаб қолмоқчи. Аммо ҳозирча бу шунчаки қуролнинг жаранглаши, Судаков амин. "Оқ уй Россия билан кенг миқёсли урушга тайёр эмас. Бизда жавоб берадиган нарса бор, уларга бу кам туюлмайди", - дейди у. Аммо Россия чегараларида ҳарбий провокациялар содир этилиши эҳтимоли катта.
Вашингтон учун шахмат тахтасидаги асосий нарса - бу Украина. Киев ўжарлик билан Донбасс муаммосини куч билан ҳал қилишга интилмоқда. Ягона мақсад: Россияни урушга тортиш, кейин эса Кремлни тажовузкорликда айблаш ва янги санкциялар жорий этиш. Бу геосиёсий "партия"да якунловчи палла – эндшпиль яқин ойларда ўйналиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0