Нима учун ҳар куни карам истеъмол қилиш керак

© East FruitКапуста
Капуста - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2021
Oбуна бўлиш
Карам витаминлар билан таъминлайди, яллиғланишни даволайди ва ортиқча вазнни камайтиради.
ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Гарвард олимлари одамларга ҳар куни карам тановул қилишни маслаҳат беришади. Улар айтишига кўра, ярим тарелка карам С витаминига бўлган кунлик эҳтиёжнинг 45%ини қондиради. Sputnik Арманистон карамни ҳар кун ейиш учун бешта сабаб топишди.

Витамин ва минераллар

Изланишларда маълум бўлишича, карам таркибида С витамининдан ташқари бошқа кўплаб витаминлар ва минераллар ҳам бор. Айниқса А витамини ва калий. Шунингдек карамнинг барча турлари ажойиб клетчатка манбаи ҳисобланади.
“Манфий” калориялик
Ҳар қандай сабзавот ҳам ўзининг ҳазм бўлиши учун сарфланган энергия ундан олинаётган энергиядан кўплиги билан мақтана олмайди. Бир товоқ тўғралган карамда эса, атиги 22 калория бор. Агар сиз вазн ташлашни орзу қилаётган бўлсангиз, таомномангиздаги айрим юқор калорияли ингредиентларни карамга алмаштиришга ҳаракат қилиб кўринг.
Масалан, бутербродни нон бўлаги устига эмас, карам баргига ўраб тайёрланг. Ё бўлмасам лағмон ўрнига майдаланган карам истеъмол қилинг.
Яллиғланишга қарши ва вирусга қарши таъсири
Қизил карамда флавоноидлар жуда кўп. Улар карамга ноодатий қизил ранг бериб туради. Лекин уларнинг асосий фойдаси – жуда кучли яллиғланишга, вирусларга ва саратонга қарши курашиш хусусиятларидир. Қизил карамдан тайёрланган салат касаллик ривожланишини олдини олиши мумкин. Гарвард олимлари қизил карамдан фойдали таомнома таклиф қилишмоқда:
Яримта қизил карамни майдалаб тўғраб, бир неча томчи зайтун ёғи ва олма сиркасига аралаштиринг. Унга туз ва қалампир қўшинг. Фойдаси янада кўпроқ бўлиши учун бироз қирилган сабзи қўшинг.

Клетчатка манбаи

Таркибида клетчатка миқдори бўйича рекордчи – Пекин карами. Ундан кўпинча суюқ овқат ва қовурмаларда фойдаланилади. Пекин (ёки Хитой) карамининг иккинчи номи Напа бўлиб, у озуқа толаларига жуда бой.
Ҳазм бўладиган клетчатка инсон организмида холестерин миқдорини камайтиради ва юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради. Ҳазм бўлмайдиган клетчатка эса – овқат ҳазм қилишни енгиллаштиради ва организмнинг умумий ҳолатини яхшилайди.
Шунингдек, пекин карами қандли диабет касали борлар учун жуда фойдали. Уни истеъмол қилган киши узоқ вақт давомида ўзини тўқ сезиши мумкин.

Ҳарорат назоратчиси

Ривоятга кўра, бейсболчи Бейб Рут ҳар доим ўйиндан олдин бош кийими остига совутилган карам баргларидан бир нечтасини қўйиб олган. Шу тариқа у жазирама иссиқ кунларда жунли униформада ўзини яхшироқ ҳис қилган. Экспер айтишига кўра, совутилган карам барглари шамоллаган кишининг тана ҳароратини туширишда ҳам фойда бериши мумкин. Карам барглари бош оғриғини ҳам камайтириши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0