Ўзбекистон ва Тожикистон Миллий гвардиялари ҳамкорликни кенгайтиради

© Пресс-служба Нацгвардии Узбекистана Установлено сотрудничество между Нацгвардиями Узбекистана и Таджикистана
Установлено сотрудничество между Нацгвардиями Узбекистана и Таджикистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2021
Oбуна бўлиш
Тожикистон Миллий гвардияси қўмондони бошчилигидаги делегация илк бор Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди.
ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. 24 ноябрь куни Тожикистон Миллий гвардияси қўмондони генерал-лейтенант Бобожон Жамолзода бошчилигидаги делегация илк бор Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий гвардияси матбуот хизмати хабар берди.
Миллий гвардия марказий девонида Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраев иштирокида тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда қўмондон ўринбосарлари, Марказий девон бошқарма бошлиқлари, бригада командирлари, шунингдек, Жамоат хавфсизлиги университети ҳамда Ихтисослаштирилган ўқув маркази раҳбарлари иштирок этди.
Таъкидланишича, учрашувда ҳар икки томон ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг асосий устувор масалаларини муҳокама қилган.
Йиғилиш якунида раҳбарлар 2022 йилга мўлжалланган икки томонлама амалий ҳамкорлик режасини имзолашди.
Шунингдек, кадрлар тайёрлаш, уларнинг жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш бўйича қўшма тадбирларни амалга оширишга келишиб олишди. Қолаверса, улар хизмат кўрсатишнинг барча соҳаларида тажриба алмашишади.
Делегация аъзолари Жамоат хавфсизлиги университети, Ихтисослаштирилган ўқув маркази, Ғалаба боғи ҳамда Миллий гвардиянинг қатор бўлинмалари билан танишишди.
Янгиликлар лентаси
0