Иқтисод

Ўзбекистонда яна 115та кичик саноат зонаси очилади - рўйхат

© Sputnik / Рамиз БахтияровЦех по производству счетчиков
Цех по производству счетчиков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2021
Ҳудудларда 115та кичик саноат зона ташкил қилинади.
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. “Ҳудудларда кичик саноат зоналарини ташкил қилиш ва уларни муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси тайёрланди.
Участок обработки бумаг в цехе по производству защищенных бумаг, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2021
Иқтисод
Россия корхонаси Ўзбекистон қоғоз саноатига $ 42 млн сармоя киритди
Ҳудудларда 115та кичик саноат зона ташкил қилинади: Қорақалпоғистон Республикаси (5та), Бухоро вилояти (10та), Қашқадарё вилояти (2та), Навоий вилояти (3та), Наманган (2та), Самарқанд вилояти (70та), Сирдарё вилояти (1та), Тошкент вилояти (12та), Фарғона вилояти (4 та), Жиззах вилояти (2 та), Хоразм вилояти (4та). Ер майдони 829,49 гектар.
Янги ташкил этиладиган саноат зоналарида йўл транспорт муҳандислик-коммуникация тармоқлари (автомобиль йўл, ичимлик сув, канализация тармоғи, электр энергия, табиий газ, алоқа тармоғи) билан таъминланади. Талаб этиладиган маблағ 349 798,4 млн сўм.
Ҳудудларда мавжуд кичик саноат зоналари ҳам йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлади, бунинг учун 276 006,0 млн сўм маблағ ажратилади.
Келгуси йилда Ўзбекистон консолидациялашган бюджетининг жамланма параметрларида махсус иқтисодий, кичик саноат ҳамда Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш ишларига 2,0 трлн сўмлик ҳаражатлар кўзда тутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала