Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Пандемия ва иқтисод орасидаги боғлиқлик сусаймоқда – ЕОТБ

© Sputnik / Владимир ТрефиловДенежные купюры
Денежные купюры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2021
Oбуна бўлиш
Евроосиё тараққиёт банки COVID-19 тўлқинлари ва иқтисодий вазият орасидаги боғлиқликни таҳлил қилди.
ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Бугунги кунда пандемия тўлиқнлари дунёдаги иқтисодий вазиятга ўтган йилга нисбатан кам таъсир қилмоқда. Евроосиё тараққиёт банки экспертлари ана шундай хулосага келишди. Ўз хулосаларини улар “Қайта тикланишдан барқарор ўсишгача” деб номланган ҳисоботда жойлаштиришди.
Таҳлил учун экспертлар 2021 йилнинг ноябрь ойи статистик маълумотларидан фойдаланишди. Мутахассислар коронавирус пандемияси тўлқинларидан бир нечасини ўрганиб чиқишди ва бутун дунё бўйлаб касалликлар сони ҳамди иқтисодий фаоллик орасидаги боғлиқликни пайқашга уринишди.
Банк маълумотларга кўра, 2020 йил бошидан бошлаб аксарият давлатлар коронавируснинг 3-4 тўлқинини бошидан кечирган. Касалликнинг биринчи тўлқинлари давридан бутун дунё бўйлаб иқтисоднинг кескин камайиши кузатилган, лекин унда иқтисодий инқироз кўлами эпидемия тўлқини кучига боғлиқлиги кузатилмаган.
“Пандемиянинг дастлабки тўлқинлари бошланиш вақти деярли барча мамлакатлар учун бир хил бўлгани сабабли, унинг иқтисодий оқибатлари ҳам давлатларнинг ўзаро иқтисодий алоқалари даражасига боғлиқ бўлган. Ундан ташқари пандемия боши кескин, аксарият ҳолларда олдини олишга қаратилган чоралар вақти бўлди. Улар вақтда касалланиш ҳолатлари ва иқтисодий фаоллик орасидаги алоқаларни ҳам бузиб кўрсатарди”, - дейди экспертлар.
© SputnikПандемия тўлқинлари ва иқтисодий фаоллик
Пандемия тўлқинлари ва иқтисодий фаоллик - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2021
Пандемия тўлқинлари ва иқтисодий фаоллик
Пандемиянинг иккинчи тўлқини дарида дунёнинг аксарият иқтисодлари секинлашди, лекин тўхтаб қолмади. Шу билан бирга касаллар сони ва иқтисодий фаоллик орасида боғлиқлик кузатилди.
Учинчи тўлқин эса иқтисодга кучли таъсир қилмади. Бунинг сабаблари турлича бўлиши мумкин: самарлирок эпидемиологик чоралар қабул қилиш, аҳоли ва бизнеснининг мослашуви, шунингдек иқтисод таркибининг ўзгариши.
ЕОТБ таҳлилчилари хулосасига кўра, бутун дунёда вакцинация бўйича кампаниянинг бошланиши жуда муҳим омилдир.
“Изланиш якунида олинган асосий хулоса шундан иборатки, пандемия давомида эпидемия тўлқинлари ва иқтисодий фаоллик динамикаси орасида боғлиқлик камайиб борган”,- дейилган ҳисоботда.
Экспертлар хулосасига кўра, касаллик тўлқинлари ва иқтисодий фаолллик динамикаси орасидаги боғлиқликнинг сусайиши иқтисодий таҳлил ва прогнозлар учун жуда муҳимдир. Шундай бўлса-да, мутахассислар фақат қисқа давр ичидаги воқеаларни ўрганишганини ва пандемиянинг иқтисод учун узоқ муддатли таъсири ҳозирча номаълум эканини айтишмоқда.
Янгиликлар лентаси
0