Жамият

Қайси ҳокимлик талабаларга контрактини тўлаб беришда етакчи

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2021
Ёшлар ишлари агентлиги вилоят ҳокимликлари билан ҳамкорликда “Талабага мадад” лойиҳасини бошлашган эди.
ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. “Талабага мадад” талаба-ёшларнинг контрактини тўлаб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича энг фаол ҳокимликлар рейтинги эълон қилинди.
Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевнинг маълум қилишича, иқтисодий-ижтимоий муаммоларга дуч келаётган, иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қайси "туман-шаҳар ҳокимлари энг фаол экани", ҳудудларга нисбатан энг кўп талабага ёрдам берган ҳокимлар рейтинги шакллантирилган.
Рейтингга кўра, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги энг кўп талабага моддий кўмак кўрсатган (242 нафар талаба — 662,7 миллион сўм). Энг кўп контракт миқдорини эса Навоий шаҳри ҳокимлиги тўлаган (176 нафар талаба — 807,2 миллион сўм).
© Facebook / Alisher SadullaevТалабаларга контрактини тўлаб берган ҳокимликлар рейтинги
Талабаларга контрактини тўлаб берган ҳокимликлар рейтинги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2021
Талабаларга контрактини тўлаб берган ҳокимликлар рейтинги
Аввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги вилоят ҳокимликлари билан ҳамкорликда “Талабага мадад” лойиҳасини эълон қилган эди.

Бунда олийгоҳларнинг бакалавриат ва магистратура босқичида таҳсил оладиган талаба-ёшларнинг тўлов-контракти миқдорининг 50 фоизгача миқдори тўлаб берилади. Бу лойиҳа 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган талабаларга мўлжалланган.
Мазкур имкониятдан фойдаланиш учун қуйидаги ҳавола орқали тизимдан рўйхатдан ўтиш лозим.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала