Россия ва Хитойнинг ҳарбий ҳамкорлиги Марказий Осиё учун нима келтиради

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишСухопутная фаза российско-китайских учений "Морское взаимодействие - 2017", архивное фото
Сухопутная фаза российско-китайских учений Морское взаимодействие - 2017, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2021
Oбуна бўлиш
Россия ва Хитой Пентагон, НАТО ва AUKUS (АҚШ, Австралия ва Буюк Британиянинг ҳарбий блоки)нинг қуролли иғволари ва ҳарбий сиёсий амрини ўтказиш уринишларига биргаликда жавоб қайтариш ниятида.
ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Россия ва Хитой мудофаа вазирлари Сергей Шойгу и Вэй Фэнхэ сешанба куни видеоконференция давомида биргаликда икки мамлакатнинг ҳарбий соҳадаги ҳамкорлигининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган йўл харитасини тасдиқлашди. Ҳужжат Россия ва Хитойнинг стратегик манёврлар ва ҳаво майдони ва Тинч океанида қўшма патруллашга оид ҳамкорлигининг фаоллашини ифода этади.
Бу Москва ва Пекиннинг Пентагон ва НАТОнинг иғволи хатти-ҳаракатлари, жорий йил сентябрида ташкил этилган АҚШ, Австралия ва Буюк Британиянинг ҳарбий блоки (AUKUS) – Тинч океани минтақасидаги халқаро хавфсизликнинг янги таҳдидига қонуний жавобидир.
23 ноябрь куни бўлиб ўтган музокаралар чоғида Шойгу ва Фэнхэ 2021 йилда Россия-Хитой ҳарбий ҳамкорлиги сезиларли ривожланганини қайд этишди ва олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишга тайёрликларини тасдиқлашди.
Узбекские военные на учения Мирная миссия-2021 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2021
Ўзбекистон ШҲТ ўқув-машқларида иштирок этди
Россия мудофаа вазири хитойлик ҳамкасбига Россия ва Хитой чегаралари яқинидаги АҚШнинг иғволари ва стратегик авиациясининг таҳдид солувчи парвозларига биргаликда муносабат билдиришни таклиф қилди. Биро олдин 10 ноябрь куни АҚШ ҲҲК бормардимонлари ғарбий ва шарқий чегаралардан бир вақтнинг ўзида Россияга қарши ядровий қуролни қўллаш вариантларини машқ қилишди. Йил давомида Россиянинг шарқий чегаралари яқинида шунга ўхшаш иғволар сони етти бараварга ошди – 2019 йилда учта парвоз бўлган бўлса, 2020 йилда бу 22 тагача етди.
Россия ва Хитой қўшинларнинг қўшма жанговар тайёргарлигининг шиддатини кучайтирмоқда. Август ойида илк марта Хитой ҳудудида “Сибу/Ҳамкоролик-2021” қўшма тезкор-стратегик машғулотлари ўтказилди. Россия ҲКК ракета ташувчилари ва Хитой ҲҲК бомбардимончилари Япон ва Шарқий Хитой денгизлари сувлари устида қўшма ҳавони патруллашни тўла-тўкис машқ қилишди. Икки мамлакат жанговар кемалари октябрда Япония яқинидаги Цугару ва Осуми халқаро бўғозларни патрул қилишди.
Аммо қўшинлар ва кучларнинг жанговар интеграциясининг чегараси йўқ – осмонда, денгизда и ва қуруқликда. Москва ва Пекиннинг ҳарбий ҳамкорлиги жадаллашиши глобал халқаро хавфсизлик, жумладан, КХШТ, Афғонистондаги мураккаб вазиятни инобатга олган ҳолда Марказий ва Осиё мамлакатлари манфаатларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

АҚШ ва унинг тобеларига каттакон салом

Жорий йилдаги қўшинлар ва кучларнинг жанговар тайёргарлигининг учта қўшма тадбирлари мисоли Россия ва Хитой ҳарбий ҳамкорлиги салоҳияти, глобал стратегик барқарорликка таъсирини яққолроқ тасаввур қилиш имконини беради.
Хитой шимоли-ғарбидаги мисли кўрилмаган Россия-Хитой тезкор-стратегик машғулотлари Россия ҲҲКнинг Марказий Осиёдаги полигонларда Афғонистон билан чегарадош ҳудудлардаги ўқув авиазарбалари билан бирлаштирилди. Машғулотларга 13 минг нафарга яқин ҳарбийлар ва 500 та жанговар техника жалб қилинган. Бу кўпчилик кузатувчилар томонидан Москва ва Пекиннинг ҳарбий сиёсий иттифоқи шаклланишининг давоми сифатида қабул қилинган. Россия ва Хитой қўшинларининг август ойидаги “Цинтуся” полигонида биргаликдаги гуруҳлари имкониятлари фаразий жиҳатдан ҳам ғарбий, ҳам шарқий йўналишларда “кучларни кўрсатишга” имкон берди.
Президент США Джо Байден на пресс-конференции по завершению саммита G7  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2021
Уруш бошламасин тағин: АҚШ президентидан ядро тугмачасини олиб қўйишди
17-23 октябрь кунлари Россия ва Хитойнинг ўнта жанговар (аксарияти ракетали) кемалари илк марта Япон денгизи, Тинч океани ва Шарқий Хитой денгизининг ғарбий қисмини биргаликда патрул қилишди. “Россия ва Хитой байроқларини намойиш қилиш, Осиё Тинч океани минтақасида тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлаш, икки мамлакатнинг денгиз иқтисодий объектларини қўриқлаш” вазифалари муваффақиятли бажарилди.
Ундан бироз аввал, 14-17 октябрь кунлари, Япон денгизида “Денгиз ҳамкорлиги – 2021” Россия-Хитой машғулотлари бўлиб ўтди. Мажмуада шунга ўхшаш “иероглифлар” Қўшма Штатлар ва унинг минтақадаги иттифоқчиларига денгиздаги ўйламай қилинган ва иғволи хатти-ҳаракатларининг хавфи ҳақида, жумладан Россия ва Хитой соҳиллари яқинида “эркин кемалар юришига”, AUKUS деструктив шаклланишига қатъий огоҳлаштириш деб ўқилади.
Осиё Тинч океани минтақасида биргаликдаги ҳаво патруллаш амалиётини давом эттириб, 19 ноябрь куни Япон ва Шарқий Хитой денгизлари сувлари устида Россия ҲКК ва Хитой ҲҲКнинг Ту-95МС ва "Хун-6К” бомбардимончилари, Су-35С қирувчилари ва А-50 самолёти биргаликдаги вазифаларни бажаришди. Айрим участкаларда гуруҳга Япония ҲҲКнинг F-16 ва F-15 қирувчилари ҳамкорлик қилишди. Улар жанговар вазиятда қуролларини қўллаш чегарасидан ташқарига чиқа олишмас эди.

Таҳдидларни самарали тутиб туриш

Россия ва Хитой ҳарбий ҳамкорлиги ривожланиши Америка ташлаб кетган Афғонистон билан чегарадош КХШТ ва Марказий Осиё мамлакатлари хавфсизлигига ижобий таъсир кўрсатади. Пекин ва Москва конструктив ҳарбий ҳамкорликка маҳкум бўлишган, зеро тенг даражада халқаро терроризмни таҳдидини камайтириш, толибларнинг* давлат ташкил этаётган ҳаракатга транформацияси, чегаралар мустаҳкамлиги, дўст қўшни мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиши ҳамда Пентагон ва НАТОнинг Осиёдаги барча базаларини,АҚШ ҲДКнинг “эркин денгиз юриши” хавфли ҳудудларини йўқ қилишдан манфаатдор.
Россиянинг евроосиё таъсирини инкор қилиб бўлмайди, ва бу дунё мамлакатлариннг ҳарбий қудрат бўйича иккинчи. Хитой анчадан буён ядровий давлат мақомига эга, муваффақият билан фазони ўзлаштирмоқда, бешинча авлод кўринмас қирувчилари ва гипертовушли ракеталарни яратмоқда, аста-секинлик билан АҚШни дунё иқтисодиётидаги биринчи ўриндан тушириб юбормоқда.
Қудратли ҳарбий иттифоқчилар (де-факто) Москва ва Пекин билан таҳдид ва ультиматумлар тилида гаплашиш – НАТО ва AUKUS мамлакатлари учун ўйламай-нетмай қилинган иш. Аммо кеча Америка эсминеци Хитой ва Тайвань оролини ажратиб турувчи Тайвань бўғозига иғволи ташрифни амалга оширди. Пентагон Покистонда “захира аэродромини” олишга умид қилмоқда – Афғонистон ва Хитой кўриниб турадиган ердан.
Британиянинг RaiAlYoum нашрининг таъкидлашича: “АҚШ бошлаган можаролар харитасига қарайдиган бўлсак, ёпирилиб кетаётган жаҳон уруши аломатлари кўринмоқда”.
Совещание председателей верховных судов государств-членов ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Россия ва Хитой Осиёни ўзгартирди – Америка эса уни қўлдан бой бера бошлади
Ҳақиқатдан, Вашингтон қирғийлари Россия Қрими ва Хитой Тайвани атрофида кескинлик ўчоқларини ёқишмоқда. Чегаралар дахлсизлиги ва ҳудудий яхлитлик Россия ва Хитой учун муқаддас тамойил эканини англаган ҳолда.
Америкаликлар томонидан Шарқий Хитой денгизидан Қора денгизгача ҳудудда инқироз ва можароларни қўзғатиши Яқин Шарқ, Жанубий ва Марказий Осиё мамлакатларида кескинлик ўсишига кўмаклашади. АҚШ ва унинг иттифоқдошларининг деструктив фаоллигини пасайтириш учун қатъий, самарали воситалар, тинчликка бошловчи алгоритмлар зарур. Москва ва Пекин бунинг устида қатъият билан иш олиб бормоқда.
* Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида бўлган “Толибон” ташилоти аъзолари
Янгиликлар лентаси
0