Собянин яна бир соҳада мигрантлар сонини қисқартиришга чақирди

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишСотрудники коммунальной службы
Сотрудники коммунальной службы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2021
Oбуна бўлиш
Аввалроқ Москва мэри реновация дастури бўйича қурилишларда мигрантлар сонини қисқартириш кераклигини айтганди.
ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Москва мэри Сергей Собянин туман уй-жой коммунал хизматлари муассасаларида мигрантлар сонини қисқартиришга чақирди.
Унинг сўзларига кўра, Москванинг йирик шаҳар коммунал корхоналарида аллақачон мигрантлар деярли йўқ.
“Улар (мигрантлар – таҳр) кўп кўча супуриш, қора ва кам ҳақ тўланадиган уй-жой давлат бюджет муассасалари даражасида қолишган. Лекин у ерда ҳам, менимча, биз илгари силжийдиган захира бор”, - деди Собянин РИА Новостига берган интервьюсида.
Аввалроқ Сергей Собянин Москвада реновация дастури бўйича қурилишларда мигрантлар сони кам бўлиши кераклигини маълум қилганди. Бундан ташқари, у Москва қурилишларида шаҳар давлат буюртмаси доирасида мигрантлар сони икки баравар камайганини билдирганди.
Получить патент в Многофункциональном Миграционном Центре Москвы в Сахарово (русский язык)  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2021
Патент нархи кўтарилади
Янгиликлар лентаси
0