Жамият

Тошкент метросида жетонлардан фойдаланиш қачон тўхтатилади

© МинтрансЖетон Ташкентского метрополитена
Жетон Ташкентского метрополитена - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2021
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
1 декабрдан Тошкент метрополитенида жетонларни қабул қилиш тўхтатилади.
ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. 1 декабрдан бошлаб Тошкент метрополитенида йўл ҳақини тўлаш учун жетонларни қабул қилиш тўхтатилади. Бу ҳақда пойтахт метрополитени матбуот хизмати хабар берди.
2020 йилнинг ноябридан бошлаб Тошкент метрополитенида йўловчилар учун жетонларни сотиш тўхтатилиб, автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этилган эди. Мазкур қарор йўловчиларнинг ягона транспорт карталари орқали йўл ҳақи тўловларни амалга ошириш кўламини кенгайтириш, автоматлаштирилган тизимнинг тўлақонли ишлаб кетиш жараёнини тезлаштириш, шунингдек, жамоат транспортида нақд пул муомаласидан воз кечиш мақсадида қабул қилинган. Шу билан бирга аҳолидаги мавжуд жетонлар қабул қилиниши давом этиб келинган.
“2021 йилнинг 1 декабр санасидан бошлаб Тошкент метрополитенида йўл ҳақини тўлаш учун жетонларни қабул қилиш тўхтатилишини маълум қиламиз”, - дейилган хабарда.
Маълум қилинишича, тўлов тизимида қулайлик яратиш мақсадида Тошкент метрополитенининг барча бекатлари QR кодли чипта, транспорт ва банк карталари ҳамда NFC функциялари орқали тўловларни амалга ошириш имконини берувчи стационар валидаторлар билан жиҳозланган.
Аввалроқ Тошкент метросида Face Pay тизими синовдан ўтказилаётгани хабар қилинган эди.
 Первые пассажиры сергелийской линии Ташкентского метрополитена - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2021
Жамият
Тошкент метросида Face Pay тизими синовдан ўтказилмоқда
Янгиликлар лентаси
0