Халқ таълими вазири ўқитувчи ва ота-оналарга мурожаат билан чиқди

© Facebook / BaxtiyorOdilovichSaidovМинистр народного образования Узбекистана Бахтиёр Саидов,
Министр народного образования Узбекистана Бахтиёр Саидов, - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2021
Oбуна бўлиш
Бахтиёр Саидов ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган иштиёқини ошириш, умуман халқ таълими тизимини ривожлантириш юзасидан таклифларни кутишини маълум қилган.
ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Янги тайинланган халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ўқитувчилар ва ота-оналарга мурожаат билан чиқди.
Унинг таъкидлашича, тизимда бугунгача амалга оширилган ва қилиниши лозим бўлган ишлар билан озми-кўпми танишган. Қилинган ишлар кўплиги каби қилинадиган ишлар ҳам ундан кам эмас.
Вазир бир инсоннинг мустақил ва етук шахс сифатида камол топишида мактабнинг роли жуда катта экании қайд этган. Мазкур соҳада фаолият юритаётган ҳар бир инсоннинг олдига улкан масъулият, яъни бир шахс тақдири орқали миллат, давлат ва келажагининг тақдирига жавобгарлик ётибди.
Саидов бунинг учун, аввало, педагогларнинг, ўқитувчилик касбининг мавқеини кўтариш керак деб ҳисоблайди. У фидойи ўқитувчилардан ташқари бу касбга адашиб ёки иложсизликдан кириб қолган ўқитувчилар ҳам борлигини тан олган.
“Лекин ўқитувчилик ва фидойилик тушунчалари доимо ҳамоҳанг бўлган. Ўқитувчи зиммасидаги масъулиятни ич-ичидан ҳис қилиши керак. Келажагимиз тақдири ўқитувчиларимиз қўлида”, - дейди ХТВ раҳбари.
Саидов ХТВ олдида турган асосий вазифа боланинг ҳам, ота-онанинг ҳам ўқишга бўлган иштиёқини ошириш эканини урғулаган.
“Бугун биз халқ таълими тизимидаги 7 миллион аҳоли тақдири орқали бутун халқимиз, ватанимиз келажагига таъсир ўтказамиз. Бунинг жавобгарлигини ҳар бир соҳада фаолият юритаётган инсон ҳис қилиши лозим. Ҳар биримиз таълим ривожи учун нима қила оламан, деган ўй билан яшасак, мақсадимизга эришамиз. Бугун жамоанинг олдига айнан мана шу вазифани қўйдим ва бу йўлда улар мен билан камарбаста бўлишларига ишонаман. Давлатимиз раҳбари томонидан яратиб берилган имконият ва юксак ишончни оқлашимиз зарур”, - дейди вазир.
Унинг сўзларига кўра, вазирлик томонидан Халқ таълими тизимини ривожлантириш бўйича келгуси 5 йиллик Миллий дастур ишлаб чиқилмоқда.
Саидов ўқитувчи нуфузи, ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган иштиёқини ошириш, умуман халқ таълими тизимини ривожлантириш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларни ўзининг Facebook᾽даги саҳифасидаги изоҳларда ва қуйидаги сўровнома орқали кутиб қолишини билдирган.
Янгиликлар лентаси
0