Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишОсень
Осень - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2021
Oбуна бўлиш
Ушбу ҳафта дам олиш кунлари Ўзбекистонда қуёшли ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шанба куни ўртача ҳарорат +12 даража бўлся якшанба куни у +14 дарадага кўтарилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Келаётган дам олиш кунлари 27 - 28 ноябрда Ўзбекистонда қуёшли ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик бўлмайди.
Хусусан, шанба ва якшанба кунлари:
Нукус ва Урганчда ҳаво ҳарорати +2...+7 даража бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик кутилмайди.
Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати +10...+15 даража иссиқ бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида шанба куни ҳаво ҳарорати +8...+13 даража иссиқ бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Якшанба куни ҳарорат +11...+13 даражага кўтарилади.
Тошкент шаҳри ва вилоятида ҳаво ҳарорати +10...+12 ва +11...+13 даража иссиқ бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво булутли бўлади. Якшанба куни ҳарорат +11...+13 даражага кўтарилади.
Фарғона. Андижон ва Наманган вилоятларида ҳаво ҳарорати +7...+11 даража иссиқ бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Якшанба куни ҳарорат +8...+13 даражага кўтарилади.
Республиканинг тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб, ёмғир, қор ёғиш эҳтимоли сақланиб қолади.
Янгиликлар лентаси
0