Сиёсат

Мирзиёев Ашхободдаги саммитда иштирок этади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев на VIII саммите Тюркского совета в Стамбуле
Шавкат Мирзиёев на  VIII саммите Тюркского совета в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2021
Президент Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок учун Туркманистонга боради.
ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев туркманистонлик ҳамкасби Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 28 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн бешинчи саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрида бўлади.
Тадбир кун тартибига мувофиқ, ташкилот доирасидаги кўп томонлама шерикликни янада кенгайтириш, энг аввало савдо муносабатларини ривожлантириш, минтақанинг транзит салоҳиятини ошириш, “яшил” иқтисодиётни илгари суриш ва инновацияларни жорий қилиш масалалари кўриб чиқилади. Саммитнинг якуний ҳужжатини қабул қилиш кўзда тутилган.
Таъкидланишича, Туркманистонга ташриф дастури доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
ИҲТ минтақавий кўп томонлама тузилма бўлиб, минтақа мамлакатлари ўртасидаги яқин савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида 1985 йилда ташкил этилган.
Возобновляется работа двух КПП на границе с Туркменистаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2021
Жамият
Туркманистон билан чегарадаги 2 та ўтказиш пункти иши қайта тикланмоқда
Бугунги кунда ташкилотга Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон аъзо. Мамлакат ИҲТга 1992 йилда қўшилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала