Сиёсат

Мирзиёев Путинга Кемереводаги фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдирди

© Sputnik / Александр Патрин / Фотобанкка ўтишАвария на шахте "Листвяжная" в Кузбассе
Авария на шахте Листвяжная в Кузбассе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2021
Кемерево вилоятидаги “Листвяжная” конидаги фожиа оқибатида ҳалок бўлганлар сони 52 кишига етган.
ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Кемерево вилоятидаги “Листвяжная” конида содир бўлган портлаш оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат президенти Владимир Путинга таъзия йўллади. Бу ҳақда унинг матбуот котиби маълум қилди.
“Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилади”, - дейилган хабарда.
Россиянинг Кемерево вилоятидаги “Листвяжная” конида 25 ноябрь куни тутунланиш юз берганди. Ҳалокат юз берган вақтда конда 285 киши бўлган, уларнинг аксарияти ташқарига чиқишга муваффақ бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, фожиа оқибатида ҳалок бўлганлар сони 52 кишига етган, шулардан 6 нафари қутқарувчилар.
Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Вилоятда 3 кунлик мотам эълон қилинган. Россия бош прокурори Дмитрий Демешин дастлабки маълумотларга кўра метан портлаши бу ҳодисага сабаб бўлган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала