Сиёсат

Ўзбекистон ва Покистон етакчилари минтақадаги йирик лойиҳаларни муҳокама қилишди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону
Президент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2021
Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, фармацевтика ва кимё саноати ва бошқа соҳалардаги инвестиция лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратишди.
ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири Имрон Хон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
Суҳбат чоғида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари ҳамда мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Етакчилар минтақада йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Мулоқотлар фаоллашгани, икки томонлама товар айирбошлаш кўрсаткичлари сезиларли даражада ўсгани ва ишбилармонлар ўртасидаги кооперация кучайгани мамнуният билан қайд этилди.
Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, фармацевтика ва кимё саноати, тўқимачилик ва қурилиш материаллари тармоқлари, бошқа соҳалардаги инвестиция лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Флаг Пакистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Ўзбекистон ва Покистон ШҲТ доирасида Афғонистонга ёрдам беради
Шунингдек, улар бўлажак учрашувлар режасини ҳам кўриб чиқишди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил июлида Покистон бош вазири Имрон Хон расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган эди. Бундан ташқари, икки мамлакат етакчилари 16 сентябрь куни Душанбедаги ШҲТнинг юбилей саммити доирасида алоҳида учрашув ўтказишган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала