Пском ГЭСи Ўзбекистонга нима беради –мутахассис жавоби

Oбуна бўлиш
Пском ГЭСи Ўзбекистонда ГЭСлар томонидан ишлаб чиқарилаётган электр энергия миқдорини 1,5 баравар ошириш ҳамда сувни самарали тақсимлаш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Тошкентда Пском гидроэлектростанцияси қурилиши бошланди. Янги ГЭС 2026 йилда ишга туширилади ва Ўзбекистонда Чорвоқ ГЭСидан кейинги иккинчи энг йирик гидроэлектр станцияга айланади.
Sputnik мухбири қурилиши энди бошланган ушбу объектда бўлиб, у ерда “Гидропроект” АЖ бош муҳандиси Анна Естифеева билан суҳбат қилди.
Мутахассис айтишига кўра, айни дамда республикада иккита ГЭС бор. Пском ГЭСи ишга туширилганидан сўнг Ўзбекистонда ГЭСлар томонидан ишлаб чиқарилаётган электр энергияси миқдори 1,5 баравар ошади.
Ундан ташқари, баландлиги 195 метр бўлган тўғон қурилади ва ҳажми 500 млн. метр куб бўлган сув омбори пайдо бўлиб, у қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сувни самарали тақсимлашда муҳим рол ўйнайди.
Маълумот учун, Пском ГЭСи қурилишига $ 788 млн. харажат қилиш режалаштирилган. Ундан 75 млн доллари Россиянинг ВЭб.РФ давлат корпорацияси томонидан ажратилмоқда. Дастлабки лойиҳалаштириш ишлари Россия ва Ўзбекистонлик мутахассислар ҳамкорлигида амалга оширилган.
Янгиликлар лентаси
0