Жамият

Танзила Нарбаева МДҲ ПА медали билан тақдирланди

© Пресс-служба Сената Олий МажлисаВалентина Матвиенко и Танзила Нарбаева
Валентина Матвиенко и Танзила Нарбаева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2021
Ўзбекистон Сенати раиси МДҲда демократия ва конституциявий тузумни мустаҳкамлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қўшган ҳиссаси учун тақдирланди.
ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева “Парламент ҳамкорлигини мустаҳкамлаш учун” медали билан тақдирланди.
“Танзила Нарбаева МДҲ иштирокчи давлатларида модел ва миллий қонунчилик, парламентаризмни ривожлантириш, демократия ва конституциявий тузумни мустаҳкамлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қўшган алоҳида ҳиссаси учун МДҲ ПАнинг “Парламент ҳамкорлигини мустаҳкамлаш учун” медали билан тақдирланди”,- дейилган хабарда.
Медални Россия Федерал Кенгаши раиси Валентина Матвиенко тантанали равишда топширди.
Эслатиб ўтамиз, МДҲ Парламент Ассамблеясининг Кенгаши 2021 йил 25 ноябрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтди. Конференция мавзуси “Соғлиқни сақлаш хизматлари билан умумий қамров ва барқарор ривожланиш соҳасидаги мақсадлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала