Колумнистлар

Учинчи жаҳон урушини тўхтатиб турган рус қуроли

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Фотобанкка ўтишТанки Т-14 "Армата"
Танки Т-14 Армата  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2021
Россия ядровий кучларнинг юқори жанговар шайлиги ҳамда ер, сув ва ҳаво ва космик муҳитда тўхтатиб турувчи қуроллари - ғарблик "ҳамкорлар" томонидан Учинчи жаҳон уруши бошланишини тўхтатиб турибди.
ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. СССР тарқалиб кетганидан сўнг 30 йил ўтса ҳам янада юқори технологияли, ядровий ракеталарга эга бўлган Россия эҳтимолий тажовузкорга нисбатан кучлироқ давлат сифатида сақланиб қолмоқда.
Россия армиясининг замонавий қуроли кўп жиҳатдан ўзининг хорижий аналогларидан устун, Россия суверенитетининг ҳамда Евроосиёдаги осойишталикнинг ишончли кафили бўлиб қолмоқда.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 24 ноябрь куни берган баёнотида айтилишига кўра, уч йил давомида Давлат дастури асосида Россия қуролли кучлари 20 мингдан ортиқ қурол-аслаҳа намуналари, икки миллионга яқин техника бирликлари олишган. Жанговар роботларнинг серияли ишлаб чиқиш бошланган. НАТОнинг ҳарбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда, ядровий кучларнинг юқори жанговар шайлиги ҳамда ер, сув ва ҳаво-космик муҳитда тўхтатиб турувчи ядровий бўлмаган қуроллар миқдорини ошириш – яқин келажакда Россия хавфсизлигининг устуворликларидан бири бўлиб қолмоқда.
Юқори технологиялари қурол-аслаҳалар соҳасида Россиянинг етакчилигини иттифоқчилар ҳам, рақиблар ҳам тан олишади. Россия рақобатдошларига нисбатан ўз устуворлигини ошириш йўли билан “ҳамкорлар” томонидан Учинчи жаҳон урушини бошлаш эҳтимолини камайтирмоқда.
Россиянинг 2033 йилга қадар мўлжалланган янги қайта қуролланиш Давлат дастури, гипертовуш ракеталар, юқори қувватли лазер ва робототехник мажмуалар каби юқори технологияларни янада ривожлантиришга қаратилган. Яқин ўн йилликда сунъий онг соҳасида 22 триллион рубл сармоя киритиш режалаштирилган. Россия “Сириус” ва “Посейдон” каби автоном ҳаракатланувчи, мустақил “фикрловчи” тизимлар яратишни мақсад қилган.
Харажатлар ўзини-ўзи қопламоқда. Россия 2021 йилда 10 миллиард долларлик қурол-аслаҳа шартномалар имзолади ва яқин йиллар ичида халқаро бозорга 50та янги қурол-аслаҳа намуналари олиб чиқишни ният қилган. Улар орасида авиация техникаси ҳамда ҳаво-мудофаа тизимлари сони кўпроқ. Юқори технологиялари устуворликлардан бир нечасини кўриб чиқамиз.

Космик "Тундра"

Плесецк космодромидан 25 ноябрь куни "Тундра" ҳарбий коинот йўлдоши белгиланган орбитага чиқарилди. Бу "Союзом-2.1Б" космик кемаси ёрдамида 2021 йилда амалга оширилган бешинчи “ҳарбий” старт бўлди.
Замонавий "Тундра" коинот йўлдоши ер ва сув сатҳидан амалга оширилган контенентлараро баллистик ракеталар (КБР) учирилишини аниқлаши, учирилган ракетанинг баллистик траекториясини ва нишонга олинган ҳудудларини белгилаш имконига эга. 2022 йилда Россиянинг “Тундра” тизими 10та спутникдан иборат бўлади. Уни бошқариш Серпухов-15 номли бошқарув маркази орқали амалга оширилади.
Олдин ушбу вазифани “Око” спутник тизими амалга оширар эди. У фақат Америка континентидан училирган ракеталарни аниқлаш имконига эга эди.
Шу билан бир вақтда ўта узоқ масофага зарба берувчи мобил тизим ҳаво мудофаа тизими С-550 яратилмоқда. У орбитал ва космик нишонларни йўқ қилиши мумкин. Жумладан американинг континентлараро ракеталари ва X-37 учувчисиз космик ташувчиларни ҳам йўқ қилиши мумкин.
15 ноябрь куни бўлиб ўтган синовларда С-550 эҳтиёткорона аниқлаик билан 500км баландликдаги "Космос-1408" - эски совет спутнигини йўқ қилди. Бу Пентагон ва НАТОдагиларни шокка туширди. Улар жазаваги тушиб Россияни ҳар хил нарсаларда айблай бошлади.
“Ҳамкорлар” кутилмаганда Россия белгилаган “қизил чиқиздан” ўтган тақдирда бир сонияда 32та GPS навигация спутникларидан айрилиб қолишлари мумкинлигини тушуниб етишди. Ўшанда уларнинг барча ракета ва самолётлари ҳарбий кемалар бир зумда “кўр” бўлиб қолиши мумкинлигини англашди. Агар шундай бўлса НАТО қўшинлари қоғоз топографик хариталарини ўрганишга мажбур бўлишади.

“Цирконнинг” кўринмас парвози

2021 йилда сув усти ва сув ости кемаларидан амалга оширилган "Циркон" гипертовуш ракетасининг барча синов парвозлари муваффақиятли ўтди. Денгиздаги ва қирғоқдаги барча нишонлар 4 дақиқа ичида яксон қилинди. Тезлиги 10 000 км/соат, парвоз узоқлиги 1000 км бўлган ушбу ракета барча мавжуд ҳаво мудофааси тизимлари учун кўринмайдиган, тутилмайдиган (unstoppable) ракетадир. Россия қуролли кучлари ушбу ракетани 2022 йилда олишади. Худди шундай ракета мажмуасининг қуруқликда жойлашган модификацияси ҳам ишлаб чиқилмоқда.
“Циркон”нинг зарба бериш қуввати унга ядровий қурол билан рақобат қилиш имконини беради. Бундай ракетанинг бир донаси бутун бошли авиаташувчини ёки йирик қуруқлик объектини йўқ қилиши мумкин. Бугунги кунда дунёда унинг муқобили йўқ. Ушбу соҳада АҚШ Россиядан бир неча йил орқада қолган. Улар ишлаб чиққан намуналар ҳозирча учмайди.

"Терминатор" ва "Армата" "ҳамкорларни" ғамгин қилмоқда

Танкларни қўллаб-қувватлаш машинаси (БМПТ) "Терминатор"ларнинг дастлабки 9таси ноябрь ойида Марказий ҳарбий округнинг 90-гвардия танк дивизияси ихтиёрига топширилади ва бу Пентагон ва НАТО учун яхши хабар эмас.
Сурияда замонавий жанговар тажриба асосида Т-72 танки платформасида яратилган кўп мақсадли "Терминатор" – ҳаракатчан, юқори ҳимояланган занжирли машина бўлиб у кучли қшроллар билан жиҳозланган.
У рақиб танк ва БМПларини 6 км масофагача йўқ қилиш, паст учувчи самолёт, вертолёт ва учувчисиз аппаратларига зарба бериш имконига эга. "Терминатор" замонавий танкларга қарши 4та ракетадан иборат мажмуа - "Атака-Т", иккита 30ммли автоматик пушка 2А42, иккита АГ-17Д гранатомётлар ва битта 7,62-ммли пулемёт билан жиҳозланган. Экипажи 5 кишидан иборат.
Т-14 "Армата" танкини ишлаб чиқариш ҳам якуний босқичга етган и ҳақида Мудофаа вазирлиги яқинда хабар берди. Россия янги танки жумладан Сурияда реал жанговар шароитларда синовдан ўтган ва армия ихтиёрига 2022 йилда топширилади. Бироз олдин қуролли кучларга Т-14 танкининг 20та синов-саноат намуналари етказиб берилган эди.
Мутахассислар хулосасига кўра, "Армата" эҳтимолий рақиб танкига нисбатан 30% самаралироқ ва тирик қолиш эҳтимоли юқорироқ бўлган машинадир. Унинг 125ммли тўпи барча мавжуд танк тўпларидан кўра кучлироқдир, жумладан "Леопарда-2А6" танкининг 120-миллиметрли тўпидан ҳам. “Армата” пушкаси бир дақиқада 12та снаряд отиши мумкин. Унинг оптик нишонга олиш тизими кундузи 5км масофадаги тунда 3.5 км масофада рақибни нишонга олиш имконини беради. 48 тоннали танк 90км тезликда ҳаракатлана олади. Ҳаракат манбаи – 1500 от кучига эга бўлган дизель мотор, унинг ресурси – 2000 соат.
Экипаж аъзолари (уч киши) зарҳланган капсула ичида жойлаштирилган. Бунлай контруктив ечим ҳатто снаряд танк минорасига снаряд тўғридан-тўғри теккан ва танк ўқ-дорилари (40та снаряд) портлаб кетган тақдирда ҳам танкчилар ҳаётини сақлаб қолиш имконин беради. Келажакда “Армата” масофадан туриб бошқариш тизимига эга бўлади ва мутлақ одам иштирокисиз ишлайдиган роботлаштирилган қуролга айланади. Россия армиясига умумий ҳисобда 2300та Т-14 танки керак. Замонавий технологиялар “Армата”ни камида XXI аср ўрталарига қадар Ер шарида муқобили йўқ танк бўлиб қолиш имконини беради. Дунёда

"Ориона" ва "Альтиус"нинг учувчисиз ютуқлари

Россия қуролли кучлари ўз ихтиёрида 2000 дан ортиқ учувчисиз аппаратларга эга ва 2021 йилнинг охирига қадар Россия Мудофаа вазирлиги яна 18та зарба берувчи дронга эга бўлади.
“Орион” – Россиянинг биринчи разведкачи ва зарба берувчи дрони бўлиб у элита тоифага кирувчи аппаратдир MALE (Medium-altitudelong-endurance). “Орион”нинг учиш вазни 1 тонна, жанговар юкламаси 200кг, тезлиги 200 км/соатни ташкил қилади. Тўхтовсиз учиш вақти 24 соатдан ортиқ. Ушбу аппарат спутник алоқа тизими ёрдамида дунёнинг исталган нуқтасидан туриб бошқарилиши мумкин. “Орион” йўналтирилувчи бомбалар, лазер ёрдамида нишонга олувчи ракеталар билан жиҳозланиши, туну кун ҳар қандай об-ҳаво шароитида, (Сахара чўлидан Арктикагача) зарба бериши мумкин. “Орион” Сурияда жанговар синовдан муваффақиятли ўтди. Бугунги кунда 15та мамлакат уни харидж қилиш истагини билдирган. Ўз тоифасида дунёдаги энг ишончли учувчисиз аппаратлардан бири ҳисобланади. Сунъий онг тизимини жорий этиш “Орион” ва унинг сафдошларини автоном жанговар бирликка айлантиради.
Айтиш жоизки, “Орион” бу фавқулодда муваффақият эмас. DubaiAirshow 2021 кўргазмасида Россия бир қатор йирик ўлчамли ва самарали учувчисиз аппаратлар – "Сириус", "Гелиос-РЛД", "Гром"ларни тақдим этди. Ўрта ва яқин муддатли келажакда Россия ўзининг разведка ва зарба берувчи дронлари билан жаҳон қурол аслаҳа бозорининг 10%ини эгаллаб олишни ният қилган.
Россияда “Орион” асосида яратилган катта ўлчамли, учиш вазни 5 тонна бўлган “Сириус” ҳавода тўхтовсиз 40 соат бўлиши, 10 минг км масофа босиб ўтиши мумкин. “Сириус” спутник орқали бошқариш имконини ва бошқарилувчи учар аппаратлар билан ўзаро алоқага қилиш имконига эга бўлиши мумкин.
Россияда яратилган оғир разведка ва зарба берувчи учувчисиз аппарат "Альтиус-РУ", Американинг “ўроқчи”сини (MQ-9 Reaper) жанговар юклама, радарларга пайқалмаслик, учиш давомийлиги ва ҳатто нишонга ўт очиш тизимлари бўйича енгиб ўтади. Россия ҳаво-космик кучлари 2022 йилда 18та кейинроқ яна 50та “Альтиус”ларга эга бўлади.
Албатта ушбу қисқа ҳикоя Россия қуролли кучлари қайта жиҳозланаётган барча қурол-аслаҳаларни қамраб ола олмайди. С-550 зенит ракета тизими ва “Пересвет” жанговар лазери, Су-57 ва “Охотник” зарба берувчи учувчисиз аппарати, кўп мақсадли субмариналар ҳақида биз кейинроқ ҳикоя қилиб берамиз.
Ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленконинг телеграм каналига обуна бўлинг
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала