Биржа савдоларида Аи-80 бензин 20%га арзонлашди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишНа автозаправочной станции
На автозаправочной станции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон биржа савдоларида Аи-80 маркали бензиннинг нархи 20 фоизгача пасайди.
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда ноябрь ойининг охирларига келиб бензин бозорида талаб ва таклифнинг мутаносиблиги тикланиши ва нархларнинг барқарорлашуви кузатилмоқда.
Заправка машины на одной из автозаправочных станций - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2021
Ўзбекистонга бензин қайси давлатлардан импорт қилинди
Республика товар-хом ашё биржаси маълумотига кўра, 1-15 ноябрь кунлари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида Аи-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача сотилиш нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 миллион 690 минг сўмдан 10 миллион 129 минг сўмгача, яъни 17 фоизга ўсган эди.
Нархлар барқарорлашувини таъминлаш мақсадида биржанинг бензин бозорида таклиф даражасини ошириш, биржа савдоларига кичик лотлар (1 тонналик)ни қўйиш ва харидорлар учун максимал ҳажмлар (лимит)ни ўрнатиш чоралари кўрилган. Буларнинг натижасида 15—26 ноябрь кунлари Аи-80 маркали бензинни биржа савдоларига қўйиш даражаси 3,6 маротабага ўсган.
Бунда биржа савдоларига қўйилган бензин ҳажмида 1 тонналик лотларнинг улуши 6 фоиздан 57 фоизгача оширилган. Савдоларда иштирок этган ва бензинни сотиб олган харидорларнинг сони эса 32 тадан 367 тагача, яъни 11,4 баробарга ошган. Мазкур даврда бензиннинг биржада шаклланган ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 миллион 129 минг сўмдан 8 миллион 101 минг сўмгача, яъни 20 фоизга пасайган.
“Бензиннинг бир тоннаси учун сотилиш нархи 15 ноябрга нисбатан 2 миллион 28 минг сўмга, 1 ноябрга нисбатан эса 589,4 минг сўмга арзонлашган. Ўз навбатида, биржа бозорида бензин нархларининг барқарорлашуви чакана бозорларда, яъни автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари (АЁҚШ)нинг нархларида ҳам ўз аксини топмоқда”, — дейилади хабарда.
Турли манбаларда келтиришича автомобиль бензиннинг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.
Янгиликлар лентаси
0