Дунёда

“Эбола каби хавфли”: Африкада аниқланган ковиднинг янги штамми “Омикрон” деб номланди

© AP PhotoИзображение нового коронавируса атипичной пневмонии SARS-CoV-2. Также известный как 2019-nCoV
Изображение нового коронавируса атипичной пневмонии SARS-CoV-2. Также известный как 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2021
Жанубий Африкада аниқланган коронавирусининг янги B.1.1.529 штамми “Омикрон” деб номланди.
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Жанубий Африкада аниқланган коронавирусининг янги B.1.1.529 штаммини “хавотир уйғотувчи вариант” деб топди, уни “Омикрон” деб номлади.
Янги Омикрон вариантида кўп сонли мутациялар мавжуд, уларнинг баъзилари хавотирга солади.
Стоп коронавирус - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2021
Жамият
Европада ковид авж олмоқда: Ўзбекистон ССВ аҳолини огоҳликка чорлади
Бутунжаҳон тиббиёт ассоциацияси (WМА) раиси Франк Ульрич Монтгомерига кўра, янги омикрон коронавирус штаммини ўзининг хавфлилиги бўйича Эбола вируси билан солиштириш мумкин.
Россия якшанба кунидан Гонконг, Жанубий Африка Республикаси ва жанубий Африканинг бошқа давлатлари - Ботсвана, Лесото, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Эсватини ва Танзаниядан чет элликларнинг мамлакатга киришига чеклов киритади.
Европа Иттифоқи давлатлари коронавируснинг янги штамми ҳақидаги хабарлар ортидан Жанубий Африка минтақасидаги 7 мамлакатдан ЕИга киришга чекловлар жорий этишга келишиб олишди. АҚШ президенти Жо Байден 29 ноябрдан 8та Африка давлати, жумладан, ЖАР билан авиа қатнов чекланишини тасдиқлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала