Ўзбекистон бош муфтийси юксак медал билан тақдирланди - фото

© Пресс-служба Управления мусульман УзбекистанаГлавный муфтий Узбекистана Нуриддин Холикназаров награжден медалью в Казахстане
Главный муфтий Узбекистана Нуриддин Холикназаров награжден медалью в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Нуриддин Холиқназаров Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси томонидан таъсис этилган юксак медал билан тақдирланди.
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Нур-Султонда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси томонидан таъсис этилган юксак медал билан тантанали равишда тақдирланди, деб хабар қилди Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.
© Пресс-служба Управления мусульман УзбекистанаГлавный муфтий Узбекистана Нуриддин Холикназаров награжден медалью в Казахстане
Главный муфтий Узбекистана Нуриддин Холикназаров награжден медалью в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2021
Главный муфтий Узбекистана Нуриддин Холикназаров награжден медалью в Казахстане
“Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро илмий-амалий конференция юксак савияда ташкил этилгани, 200 дан зиёд иштирокчи қатнашгани, ZOOM платформаси орқали юзлаб хорижий ва маҳаллий мутахассислар кузатиб боргани, мартабали дин ва давлат арбоблари, профессор ва академиклар араб, рус, турк ва қардош тилларда маърузалар қилганлари ҳамда анжуман жараёнлари тўғридан-тўғри бутун дунёга онлайн намойиш этилди.
“Халқаро конференцияда бугунги мураккаб даврда дин пешволарининг ҳамжиҳатликда фаолият юритиши муҳимлиги, шунингдек, глобал замонда уламоларнинг ўзаро ҳамкорлиги муаммоларни ечишда катта омил экани баралла айтилгани билан унинг нуфузи янада ошди.
Нотиқлар томонидан сўнгги йилларда Ўзбекистон заминида Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш, масжид-мадрасаларни обод этиш ва улуғ алломалар меросига эҳтиром кўрсатиш йўлида олиб борилаётган ишлар юқори баҳоланди”, - дейилган хабарда.
19 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайланганди.
Янгиликлар лентаси
0