Ўзбекистон давлат қарзи 1,1 млрд $га ошиб, 25,3 млрд $ долларни ташкил этди

© Depositphotos.com / SelensergenПачки долларов
Пачки долларов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон давлат қарзи 25 млрд доллардан ошди.
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Ўзбекистон давлат қарзи 2021 йил 1 октябрь ҳолатига 25,3 млрд $ни ташкил этмоқда. Давлат қарзи ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 38,4 %гача пасайди. Бу ҳақда Молия вазирлигининг 3-чорак бўйича давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳида қайд этилди.
Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2021
Ўзбекистон умумий ташқи қарзи 6%га ўсди - МБ
Давлат ташқи қарзи ўтган чорак билан таққослаганда 939,8 млн $га ошган — 22,7 млрд $га етган (ЯИМга нисбатан 34,4 %). Ушбу маблағларнинг 16,3 млрд $ Ўзбекистон номидан жалб қилинган ташқи қарз бўлса, 6,4 млрд $ Ўзбекистон кафолати остида жалб қилинди.
Давлат ички қарзи қолдиғи 2021 йил июль-сентябрь ойларида 173,6 млн $га ошган — 2,6 млрд $га етган (ЯИМга нисбатан 4 %). Ушбу маблағларнинг 4 трлн сўми давлат қимматли қоғозлари, 2,2 миллиард $ давлат кафолатлаган ва ички мажбуриятлар бўйича бюджетдан қайтарилган қарз ҳисобланади.
Июль-сентябрь ойларида давлат қарзи қолдиғининг 1,1 млрд $га ошишига, асосан, давлат бюджети тақчиллигининг молиялаштирилиши ва инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида қарз маблағларининг ўзлаштирилиши билан бирга 356,4 млн $ миқдоридаги давлат қарзининг сўндирилиши сабаб бўлди. Натижада:
Доллары США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2021
Ўзбекистон давлат қарзи қарийб 860 млн долларга кўпайди
· Ўзбекистон номидан жалб қилинган ташқи қарз қолдиғи 897,6 млн $га ошди;
· давлат кафолати остида жалб қилинган ташқи қарз қолдиғи 42,2 млн $га ошди;
· давлат томонидан кафолатланган ҳамда давлат бюджетидан қайтариладиган ички мажбуриятлар қолдиғи 102,2 млн $га ошди;
· Ўзбекистон Республикаси номидан 1,19 трлн сўмлик давлат қимматли қоғозларини (ДҚҚ) эмиссия қилиниши ва 407,2 млрд сўм миқдоридаги ДҚҚ сўндирилиши натижасида ДҚҚ бўйича қарздорлик қолдиғи 789,2 млрд сўмга ошди.
“Жорий йилбошидан кузатилаётган давлат қарзининг ЯИМга нисбати пасайиш тенденция, асосан, давлат қарзини хавфсиз даражада сақлаш ва унисамарали бошқариш борасида амалга оширилаётган пруденциал чоралар, ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиш суръатлари ошиши билан изоҳланади”, - дейилган ҳисоботда.
2021 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси номидан ва кафолати остида умумий қиймати 2 740,9 млн $ миқдоридаги 19 та ташқи қарз битими имзоланган.
Шундан:
- бюджетни қўллаб-қувватлаш учун жалб қилинган давлат ташқи қарз битимлари ҳажми – 1,2 млрд $;
- соғлиқни сақлаш, аҳолини тоза ичимлик суви ва канализация билан таъминлаш, чорвачилик, кимё саноатини ривожлантириш ва бошқа муҳим ижтимоий ва стратегик аҳамият касб этувчи лойиҳаларни молиялаштириш учун имзоланган ташқи қарз битимлари ҳажми – 1 349,3 млн $;
- Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида имзоланган ташқи қарз битимлари – 191,6 млн $.
Янгиликлар лентаси
0