Самвел Бабаян яна бош мураббий этиб тайинланди

© Федерация футбола УзбекистанаТренер национальной сборной Узбекистана Самвел Бабаян
Тренер национальной сборной Узбекистана Самвел Бабаян - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2021
Oбуна бўлиш
Самвел Бабаян "Навбаҳор" бош мураббийи этиб тайинланди.
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Самвел Бабаян "Навбаҳор" бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар қилди.
Самвел Бабаян 2022 йилги мавсумни “Навбаҳор” бош мураббийлигида бошлайди. Бунга қадар 50 ёшли мутахассис "лочинлар" жамоасида маслаҳатчи мураббий сифатида фаолият олиб бораётганди.
“Бугун юртимизнинг таниқли мутахассисларидан бири, “Пахтакор” жамоаси билан кўплаб ютуқларни қўлга киритган, шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам фаолият юритган Самвел Вячеславович Бабаян “Навбаҳор” ПФК билан шартнома имзолади.
Жамоамиз 2022 йилги мавсумни Самвел Бабаян бош мураббийлигида бошлайди”, - дейилган хабарда.
Бабаян официально представлен в качестве главного тренера Локомотива - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2019
Самвел Бабаян “Локомотив” бош мураббийи сифатида қизғин машғулотларни бошлаб юборди
Бабаян мураббийлик фаолиятидаги илк қадамларини айнан "Навбаҳор" клубида қўйган. 1995—2001 йиллар давомида Бабаян наманганликлар клуби мураббийлар штабида фаолият олиб борган. Ушбу давр мобайнида "Навбаҳор" бир марта мамлакат чемпионлигини (1996 йили), 4 марта бронза медаллари (1995, 1997—1999 йиллар), 2 марта Ўзбекистон кубоги (1995, 1998 йиллар), бир марта Ўзбекистон Суперкубогини (1999 йил) қўлга киритган.
Самвел Бабаян 2001—2002 йиллари Ўзбекистон терма жамоасида менежер сифатида фаолият олиб борди. 2002 йилдан Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасида вице-президент сифатида иш бошлаган Самвел Бабаян мазкур лавозимда 2014 йилгача фаолият олиб борди. Бабаян 2014—2015 йилларда "Пахтакор" бош мураббийи лавозимида фаолият олиб борди. Мутахассис 2015—2017 йилларда Ўзбекистон миллий, 2016 йили эса параллел равишда Ўзбекистон олимпия терма жамоасида бош мураббий бўлиб ишлади.
Главный тренер сборной Узбекистана Самвел Бабаян - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2019
Умрбод ўзбек футболидан четлатилган Бабаян яна бош мураббийликка қайтди
2021 йил 10 июлдан бошлаб "Навбаҳор"да маслаҳатчи мураббий сифатида иш бошлаганди.
Янгиликлар лентаси
0