Дунёда

Исроил омикрон штамми сабаб чегараларини хорижликлар учун ёпди

© AFP / JACK GUEZИзраильский аэропорт Бен-Гурион недалеко от Тель-Авива
Израильский аэропорт Бен-Гурион недалеко от Тель-Авива - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2021
Исроилда коронавируснинг янги энг хавфли омикрон штамми билан касалланиш 26 ноябрь куни аниқланди.
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Исроил коронавируснинг янги омикрон штамми пайдо бўлгани сабаб чегараларини хорижликлар учун икки ҳафтага ёпади.
Тегишли қарорни пандемияга қарши курашиш вазирлик комиссияси фавқулодда йиғилишда қабул қилди.

“Йиғилишда қуйидаги қарорлар қабул қилинди: барча мамлакатдан бўлган чет элликларга Исроилга кириш тақиқланади”, - дея хабар қилмоқда РИА Новости мамлакат бош вазири маъмурияти хабарига таянган ҳолда.

Бунда Истиснолар бўйича қўмита томонидан маъқулланган ҳолатларда киришга рухсат берилиши мумкин.
Чет элдан қайтаётган исроилликлар аэропортда коронавирусга ПЗР тест топширишлари ва карантинда бўлишлари шарт. Ковидни бошдан кечирганлар ва эмланганлар учун ўзини яккалаш уч кун, эмланмаганлар учун бир ҳафта давом этади.
Исроилда коронавируснинг омикрон штамми билан касалланиш 26 ноябрь куни аниқланди. Яна бир неча киши шубҳа остида. Улар тест топшириб, унинг натижасини кутишмоқда.
Исроил бош вазири Нафтали Беннет мамлакат фавқулодда вазият ёқасида турганини маълум қилди ва барчани туну кун ишлашга тайёр туришга чақирди.
Изображение нового коронавируса атипичной пневмонии SARS-CoV-2. Также известный как 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2021
Дунёда
“Эбола каби хавфли”: Африкада аниқланган ковиднинг янги штамми “Омикрон” деб номланди
25 ноябрь куни олимлар Ботсвана, ЖАР ва Гонконгда энг хавфли бўлиши мумкин бўлган коронавируснинг B.1.1.529 янги штаммини аниқлашди. ЖССТ фақулодда йиғилиш ўтказиб, бу штаммни омикрон деб атади – юнон алфавитининг 15-ҳарфи номи.
27 ноябрь куни Буюк Британияда иккита омикрон штамми билан касалланиш аниқланди. Шунингдек, у Мисрдан қайтган Чехия фуқаросида аниқлангани маълум. Қолаверса, омикрон штамми Бельгия ва Италияда қайд этилган.
Ўзбекистонда коронавируснинг бу хавфли штамми ҳозирча қайд этилмаган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала