Сиёсат

Мирзиёев Ашхободда Покистон ва Тожикистон президентлари билан учрашув ўтказди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон на 15-м саммите глав государств-членов Организации экономического сотрудничества (ОЭС) в Ашхабаде
Шавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон на 15-м саммите глав государств-членов Организации экономического сотрудничества (ОЭС) в Ашхабаде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2021
Президент Ашхобод шаҳрида ўтаётган ИҲТ саммити доирасида Покистон ва Тожикистон президентлари қатор масалаларни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ашхобод шаҳрида ўтаётган ИҲТ саммити тадбирлари доирасида президент Шавкат Мирзиёев Покистон президенти Ориф Алвий ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан алоҳида учрашув ўтказди.
Мирзиёев Алвий билан Ўзбекистон-Покистон кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди.
Президентлар диққат марказида Афғонистонда вужудга келаётган вазият бўлди.
В Ашхабаде президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с президентом Пакистана Арифом Алви.
В Ашхабаде президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с президентом Пакистана Арифом Алви. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2021
В Ашхабаде президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с президентом Пакистана Арифом Алви.
Эмомали Раҳмон билан бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқдилар. Кенг кўламли савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳим экани қайд этилди.
Улар саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, туризм ва бошқа устувор соҳаларда истиқболли кооперация лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратишди.
Шунингдек, президентлар Марказий Осиё минтақасидаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев бу саммит доирасида туркманистонлик ҳамкасби Гурбангули Бердимуҳамедовбилан музокара ўтказган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала