Маданият

Музейларнинг пулли хизматлар кўрсатишига рухсат берилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМузей им. Савицкого в Нукусе
Музей  им. Савицкого в Нукусе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2021
Тегишли қонунга ўзгартириш киритилди. Бунда музей ашёлари ва коллекциялари бут сақланиши керак.
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Музейлар даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланиши мумкин. Бу президент имзолаган “Музейлар тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунда кўзда тутилган.
Киритилган қўшимчага кўра, музейлар таъсис ҳужжатларига мувофиқ даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланиши мумкин. Бунда музей ашёлари ва коллекциялари бут сақланиши керак.
Давлат музейларига пулли хизматлардан, хайриялардан тушадиган маблағлар келгуси йил учун бюджетдан молиялаштириш миқдорини камайтиришга асос бўлмайди.
Маблағлар давлат музейларининг моддий-техник базасини ривожлантириш, илмий салоҳиятини ошириш ва уларни тарғиб қилиш ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа мақсадлар учун сарфланиши мумкин.
Государственная Третьяковская галерея - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2021
Маданият
Маданиятни ривожлантириш фонди Третьяков галереяси билан шартнома имзолади
Амалдаги “Музейлар тўғрисида”ги қонунда (2008 йил) музейлар нотижорат маданият муассасаси эканлиги белгиланганди. Бу эса ўз навбатида музейларнинг пулли хизматлар кўрсатиши ва бошқа тижорий фаолиятини амалга оширишга таъсир кўрсатиб келган.
Маълумот ўрнида, ҳозирда республикада 124 та музей фаолият олиб бормоқда, шундан 116 таси давлат ва 8 таси нодавлат музей ҳисобланади.
Қонун расман эълон қилинган кундан кучга кирди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала