Жамият

Пиёзнинг фойдали ва зарарли хусусиятлари ҳақида: нутрициолог маслаҳати

© Sputnik / Владимир ТрефиловПродажа красного лука в одном из магазинов "Перекресток" в Москве.
Продажа красного лука в одном из магазинов Перекресток в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2021
Пиёз жуда кўп фойдали хусусиятларга эга, аммо айрим касалликларга чалинган беморлар учун уни ейиш хавфли - нутрициолог.
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Пиёз жуда кўп фойдали хусусиятларга эга, аммо айрим касалликларга чалинган беморлар учун уни ейиш хавфли, деди РИА Новостига шифокор ва нутрициолог Мария Тихомирова.
Выращивание арбузов и дынь в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2021
Жамият
Кимларга тарвуз ейиш мумкин эмас? Уролог тавсияси
Бу сабзавот антибактериал ва вирусга қарши хусусиятларга эга, таркибида дезинтоксикацияда ёрдам берадиган олтингугурт мавжуд. Пиёзда, шунингдек, бошқа фойдали минераллар ва витамин C бор.
Бундан ташқари, у овқат ҳазм қилиш ва суюқликни танадан чиқаришга ёрдам беради.
"Сабзавот таркибидаги антиоксидант кверцетин саратон ва аллергия учун фойдали. Пиёз сперма сифатини ҳам яхшилайди", - дейди Тихомирова.
Бироқ, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси бўлган одамлар пиёзни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилишлари керак.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала