Ҳодисалар

Қашқадарёда ЙПХга ходими талабига бўйсунмаган “Lacetti”нинг ойнаси синдирилди – видео

CC0 / pixabay / Разбитое стекло
Разбитое стекло - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2021
Чироқчи туманида тўхтатилган ҳайдовчи қонуний талабларга бўйсунмай машинани ЙПХ ходимлари устига ҳайдаган.
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси (ЙҲХББ) ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилоятида “Ходимлар автомашина ойналарини синдириб ташлади” сарлавҳаси остида тарқалган видеога муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, вилоятда “Хавфсиз ҳудуд” кенг қамровли профилактик тадбири доирасида рейдлар ўтказилмоқда.
27 ноябрь куни соат 16:10 ларда Чироқчи тумани Коммуна маҳалласидан ҳудудидан ўтган ички йўлда ЙПХ ходимлари “Lacetti” автомобилини тўхтатишган.
Ҳайдовчи эса қонуний талабни бажармасдан автомобилнинг ойнаси ва эшикларини қулфлаб, олдинда турган соҳа вакилларининг устига транспортни бошқарган.
Шунда ходимлар махсус воситаларни қўллаб, ҳайдовчини тўхтатишга уринишган. Бироқ шунга ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган.
Ҳайдовчи юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала