Якка тартибдаги тадбиркорларга 5 нафаргача ходим ёллашга рухсат берилди

© CC0 / Unsplash / tata totoЖенщина работает за швейной машинкой. Иллюстративное фото
Женщина работает за швейной машинкой. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2021
Oбуна бўлиш
Ҳукумат қарори билан эндиликда ЯТТлар 5 нафаргача ходим ёллаши мумкин, илгари улар сони 3 нафаргача эди.
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда энди якка тартибдаги тадбиркорлар 5 нафаргача ходим ёллаши мумкин. Бу Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомда белгилаб қўйилди.
Энди якка тартибдаги тадбиркорлар 5 нафаргача ходим ёллаши мумкин (илгари 1-3 нафар эди).
Низомга мувофиқ, ЯТТ банк ҳисобварағи очганидан сўнг ходим ёллаш ҳуқуқига эга бўлади. ЯТТ ходимни ёллашда ёзма меҳнат шартномаси тузади, улар томонидан меҳнат дафтарчаси юритилмайди.
ЯТТ ходимини солиқда ҳисобга қўйиш учун аризани шартнома тузган вақтдан 3 иш кунидан кечикмай солиқ органига беради. Солиқ органи 1 иш кунида ходимнинг ҳисобга қўйилганига оид карточкани тақдим қилади. ЯТТлар ходим учун даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўлайди.
ЯТТ фаолияти вақтинчалик ёки бутунлай тўхтатилса солиқ органига юборган хабарномаси асосида солиқ ҳисобланиши тўхтатилади.
Налоги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2021
ЯТТлар учун ижтимоий солиқ икки баравар камайтирилади – янги қонун
Янгиликлар лентаси
0