Астма, ангина ва пневмонияни қандай фарқлаш мумкин

© СС0 / Unsplash / Diana PolekhinaНосовые платки и спрей для носа
Носовые платки и спрей для носа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2021
Oбуна бўлиш
Мутахассис ангина (бодомча бези) ва пневмониянинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори Нодир Сотволдиев бронхиал астма, ангина (бодомча бези) ва пневмониянинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари ҳақида маълумот берди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, ушбу касалликларнинг ўхшаш томони шундаки, уч ҳолатда ҳам йўтал ва иситма кузатилади. У бу касалликларнинг фарқли жиҳатларини санаб ўтди.
Бронхиал астма — бу сурункали инфекцион, яъни аллергик касаллик бўлиб, нафас йўлларининг сиқилиши билан кечади. Беморда илк клиник белгилар – йўтал, томоқ қичиши, ҳаво етишмаслик белгилари кузатилади. Оғир ҳолатларда эса нафас сиқиши мумкин.
Йўтал ва нафас сиқиши, асосан, тунда безовта қилади. Касаллик кўпинча ўткир ҳидли қўзғатувчилар, овқатдан кейинги аллергик реакциялар, юқумли вирусли инфекциялар ва бошқа ҳолатлардан кейин хуруж қилади. Хасталикнинг кучайган шакли фақатгина стационар шароитда даволанади.
Пневмония — бу ўткир вирус-бактериал қўзғатувчилар сабабли ривожланувчи респиратор касаллик бўлиб, ўпка тўқимаси маълум қисмларининг яллиғланиши ҳисобланади. Касаллик тана ҳароратининг кўтарилиши, тумов, қуруқ йўтал каби белгилар билан бошланиши мумкин.
Пандемия даврида вирусли пневмония белгилари жуда кўп учрамоқда. Бу касалликнинг ташхиси тасдиқланганидан сўнг оғир аҳволдаги беморлар стационар шароитда даволанишлари шарт.
Ангина — ўткир вирус-бактериал этиологияли юқумли касаллик ҳисобланади. Хасталик беморда тана ҳарорати 38-39 даражагача кўтарилиши, ютинишга қийналиш, томоқ ва танадаги кучли оғриқлар билан бошланиши мумкин.
Юқоридаги касалликлар барча ёшдаги аҳоли орасида учрайди.

Касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари

Ангина ўткир инфекцион касаллик бўлгани учун уни микроблар қўзғатади. Микроблар ҳалқумга аксарият ҳолларда бу касалликка чалинган бемор фойдаланган уй-рўзғор буюмларидан тушади. Кўпинча ҳалқумда бўладиган ва одатда, касаллик қўзғатмайдиган микроблар айрим нохуш омиллар таъсирида, масалан, киши совқотганда ёки ҳарорат ўзгарганда касаллик қўзғатиши мумкин.
Баъзан оёқнинг ҳўл бўлиши, музқаймоқ ейиш, совуқ сув ичиш, муздек сувда чўмилиш ва бошқа ҳолларда ангина билан оғриш кузатилади. Ҳалқумга мунтазам тушиб турадиган тутун, чанг, спиртли ичимликлар, шунингдек, бурун орқали нафас олишни қийинлаштирадиган аденоидлар ва бурун-халқумнинг бошқа касалликлари ангинага сабаб бўлиши мумкин.
Бурун ва ёндош бўшлиқларининг яллиғланиши ҳамда оғиз бўшлиғидаги йирингли яллиғланишлар ҳам ангинага сабаб бўлади. Касаллик тўсатдан бошланади. Беморда мадорсизлик, бош оғриғи, томоқ қақраб оғриши, ачишиши, ютинганда оғриқ кузатилади. Касаллик билан тез-тез оғриш натижасида муртак безлари сурункали яллиғланадиган бўлиб қолади.
Ребенок с градусником, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2021
Фарзанди ЎРВИ билан касалланган ота-оналар энг кўп қайси хатога йўл қўйишади
Бронхиал астма юзага келишининг асосий сабабларидан бири аллергенлар ҳисобланади. Аллергенлар тўрт асосий гуруҳга бўлинади: озиқ-овқатларда учровчи; уй-рўзғор буюмларида учровчи аллергенлар; эпидермал аллергенлар (уй ҳайвонларининг юнги ва уларнинг ҳаёт фаолияти жараёнидаги маҳсулотларида учрайдиган), ўсимлик аллергенлари.
Совуқ ҳаво, вирусли инфекция, жисмоний зўриқиш, руҳий тушкунлик, ўткир ҳидлар — булар аллерген ҳисобланмайди. Аммо шундай бўлса-да, улар астма ҳуружини келтириб чиқариши мумкин. Бронхиал астма билан оғриган беморда сезгирлик кучли бўлади.
Ҳатто оддий кўринган кир ювиш кукунидан фойдаланиш ҳам астма хуружининг келиб чиқиши учун етарли асос бўлади. Хасталик келиб чиқиш сабаблари орасида наслий мойиллик ҳам бор.
Янгиликлар лентаси
0