Колумнистлар

Байден Европадаги ҳавони бутунлай бузди

© AFP / ALEX WONGПрезидент США Джо Байден
Президент США Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2021
АҚШ узоқ вақтдан бери Киевни "ўз остига" олиб, ёрдамчи рол ўйнаган француз ва немисларни четга суриб қўйди ва энди улар Украина детонатори билан ўйнашмоқда.
Александр Хабаров. Жо Байден Европанинг кўнглини қолдирди. Франциянинг АҚШдаги собиқ элчиси Жерар Аро биринчилардан бўлиб бу ҳақда очиқ гапирди: "Биз кўраётган нарса – бу Америка томонида узоқ муддатли ҳаракат. Обама Европадан хавотир олмас эди. Трамп Европага душманларча муносабатда эди. Ҳозир Байден. Очиғини айтадиган бўлсак, Байден - бутун Европа учун катта умидсизликдир”.
Дипломат Американинг ҳозирги администрациясини Европадаги масалалар қизиқтирмаслигидан шикоят қилади. Еврокомиссияси Байден жамоасига биргаликда ишлаш мумкин бўлган масалаларнинг узун рўйхатини жўнатди: киберхавфсизлик, криптовалюта, юқори технологиялар соҳасидаги солиқлар, аммо ҳалигача жавоб йўқ. "Ҳеч қандай ташаббус йўқ. Европа ва америкаликлар у ёки бу масалада биргаликда ҳаракат қилади, деган ҳеч қандай баёнот йўқ. Америкаликлар эътиборни Хитойга қаратишди. Уларнинг ташқи сиёсати - Хитой, Хитой, Хитой".
Украинские военнослужащие ведут огонь из 152-мм пушки-гаубицы Д-20 на артиллерийском полигоне в селе Девички Киевской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2021
Россия
АҚШ Донбассда қайтадан можарони қўзғатишга уринмоқда - РФ ташқи разведка раҳбари
Французлар саросимада. Австралия учун сув ости кемалари билан боғлиқ жанжал Париж учун жуда муҳим дипломатик операцияни тўхтатди, унинг ёрдами билан Франция Ташқи ишлар вазирлиги Вашингтон билан муносабатларни сезиларли даражада мустаҳкамлашга умид қилганди. Шу йилнинг сентябр ойида Чесапикс жангига 240 йил бўлди. Айнан француз флоти 1781 йилда инглизларни ҳал қилувчи мағлубиятга учратиб, Америка мустақиллик учун урушини ўзгартирди.
Франция флотилиясига қўмондонлик қилган контр-адмирал граф де Грасс, ўшанда Британия империяси билан душман бўлган, ўз мамлакати манфаатларини кўзлаб иш тутган. Деярли икки ярим аср ўтгач, ҳар икки томондаги жанг иштирокчиларининг узоқ авлодлари ҳам курашни давом эттириши унинг хаёлига ҳам келмаган, аммо аллақачон АҚШнинг энг яқин иттифоқчиси деб номланиш ҳуқуқи учун.
Солнцепек - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2021
Колумнистлар
АҚШ Украинани Россиянинг “Солнцепеки” остида ҳалок бўлишга мажбур қилади
Америкалик ҳамкорларга ўзларининг ўтмишдаги хизматларини эслатиш учун юбилей шарафига Франция элчихонасида тантанали зиёфат режалаштирилган эди. Аммо ўша вақтда Франция элчиси Парижга чақирилди - тадбирни бекор қилишга тўғри келди. Макрон олдинга юришга қўрқди. Франция президенти Байден билан жанжаллашишдан кўра, нолимайдиган Австралия бош вазирини нишон сифатида танлади.
АҚШ иродасига жиддий қарши чиқиш учун, Шарл де Голл сингари шахс керак шекилли. У доллардан воз кечиши, НАТО штаб-квартираси ва Америка базаларини ўз мамлакатидан олиб ташлаши, ўзи мустақил равишда Хитой ва СССР билан музокаралар олиб бориши мумкин эди. Ғарбий Европа сиёсатида бундай генераллар ҳозир кўринмайди, шунинг учун бугунги кунда Париж, Брюссел ва Берлинда узоқ вақтдан бери гапирилган "бирлашган Европа армияси"га қўмондонлик қиладиган ҳеч ким йўқ. Истак эса бор.
Флаг США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2021
Дунёда
АҚШ Ўзбекистонни “Демократия учун” саммитига таклиф этмади
Америкаликлар ҳаммани Афғонистонни тарк этиши факти билан юзма-юз қилганида европаликлар яна бир бор ўзларининг ночорлиги ва АҚШга улкан қарамлигини аччиқ ҳис қилишди. "Европа шубҳасиз кўпроқ нарсани қилишга қодир бўлиши керак. Бизга керак бўлган нарса - бу Европа Мудофаа Иттифоқидир", - деди Еврокомиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен ўзининг дастурий нутқида.
Шу йилнинг май ойида Европа иттифоқининг 14 давлати мудофаа вазирлари 5000 нафар аскардан иборат қўшма тезкор ҳаракат кучларини яратишни таклиф қилишганди, ўта оғир вазиятларда улардан фойдаланиш учун, масалан, Кобулда европаликлар АҚШ ёрдамисиз ўз вакиллари ва оддий фуқароларини эвакуация қила олмаган. Ягона ҳарбий кучлар ғояси биринчи марта Европада 1999 йилда муҳокама қилинган. 2007 йилда тезкор жанговар гуруҳларнинг коллектив тизими (1500 қўшин) шакллантирилди, аммо у ҳеч қачон қўлланилмади.
Истребитель F-35 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2021
Колумнистлар
Ўрта ер денгизидаги катта муваффақиятсизлик: АҚШ F-35 қирувчиси қулаб тушди
Келгуси йилнинг биринчи ярмида Брюсселда “Европа мудофааси” саммити ўтказилиши режалаштирилган. Аммо, ким нима дейишидан қатъи назар, ҳарбий соҳада козирлар ҳали ҳам бошқа ташкилот - НАТОнинг қўлида, унинг штаб-квартираси Бельгия пойтахтида жойлашган.
Яъни, яна кўп нарса АҚШга боғлиқ. Ҳозирча Европа арбоблари дадиллик ва фикрларини йиғмоқда, бу ташкилот бош котиби Йенс Столтенберг декабр ойида Европа Иттифоқи ва Шимолий Атлантика алянси ўртасидаги муносабатларнинг янгиланган концепциясини тақдим этади.
Столтенбергнинг позицияси ҳаммага маълум: сентабр ойида Британиянинг The Sunday Telegraph нашрига берган интервьюсида у Европа Иттифоқи қуролли кучлари ўзи етакчилик қилаётган блокни заифлаштириши ва ҳатто “Европани бўлиб қўйиши” мумкинлигини айтган, бирлашган тезкор ҳаракат кучлари эса НАТО иттифоқчиларининг "камтарона ресурслари" бузиш билан таҳдид қилмоқда.
Жители Севастополя встретили американский фрегат акцией протеста - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2021
Колумнистлар
"Қонунни алдаб": АҚШ Қора денгизда ўрнашиб олиш йўлини топди
АҚШ Европа устидан ҳарбий назоратни сақламоқда. Югославия бомбардимон қилингандан сўнг, бу нафақат барча ҳуқуқ ва меъёрларнинг бузиш бўлган, балки Европанинг ўзига ҳам зарар етказди, Болқонда, Косовода Американинг энг йирик Бондстил ҳарбий базаси пайдо бўлди. АҚШ узоқ вақтдан бери Киевни "ўз остига" олиб, ёрдамчи рол ўйнаган француз ва немисларни четга суриб қўйди ва энди улар Украина детонатори билан ўйнашмоқда. Агар у ерда бирор нарса юз берса, бутун Европага яхши бўлмайди.
Президент Макрон хориждаги гегемонга шама қилиб, “НАТОнинг мияси ўлди” деб ўзи хоҳлаганча дағаллик қилиши мумкин эди, муаммо бошқада – европаликларнинг ўзларида куч кам. Жуда кўп ютиш ва ҳазм қилишга тўғри келмоқда. Америкаликлар аввал “Шимолий оқим-2”ни қуриш ёки қурмаслик ҳақида буйруқ берди, кейин эса Европага ваъда қилинган суюлтирилган газ билан танкерларни Жануби-Шарқий Осиёга жўнатишди, чунки бу улар учун фойдалироқ.
Национальный флаг Украины и флаг Организации Североатлантического договора (НАТО) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2021
Колумнистлар
“Дунё сесканиб кетади”. Украина НАТОга қўшилса нима бўлади
Байденнинг ягона “ён бериши” бу фақат америкаликлар Европадан етказиб бериладиган алюминий ва пўлатга Трамп жорий этган тарифларни олиб ташлашга ниҳоят рози бўлиши кўриш мумкин. Аниқроғи, АҚШ Европа пўлат ва алюминийга божсиз импорти учун квотани тақдим этди, бу эса европаликларга йиллар давомида икки баравар қисқартирилган аввалги етказиб бериш ҳажмларини тиклаш имкониятини беради, бироқ уларни оширишга уринишларга тўсқинлик қилади.
Байден администрацияси тарифларни бекор қилишни охиригача чўзди. "Туҳфа" Римда бўлиб ўтган G20 саммитида Европа Америка мотоцикл ва вискига импорт божларини икки баравар ошириши керак бўлганидан роппа-роса бир ой олдин қилинган, бу эса ҳар икки томоннинг йўқотишларини деярли тенглаштирди. Шуни эсда тутиш керакки, ҳар бир "берилган витамин" учун америкалик комбинаторлар одатдагидек "кўплаб кичик хизматлар"ни талаб қилади. Улар, биринчи навбатда, АҚШ учун стратегик аҳамиятга эга бўлган Хитой йўналишида керак бўлади.
Американский бронированный автомобиль HMMWV - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2021
Колумнистлар
Украинага АҚШ қуроллари етказиб берилди: буёғи нима бўлади?
“Эҳтимол, биз баъзи ҳамкорлар билан ҳамкорлик қилишда дастлаб жуда содда бўлгандирмиз”, - деди федерал канцлери лавозимидан кетаётган Ангела Меркел, Хитой 2016 йилда Германиянинг энг йирик савдо шериги бўлиб, Германия иқтисодиётига барқарор ўсиш суръатларини таъминлашга кўмаклашган. Шольц бошчилигидаги янги коалиция ҳукуматига аллақачон Тайван, Гонконг ва Шинжонга нисбатан Шимолий Атлантиканинг кун тартиби берилди. Эҳтимол, бу трендга бўйсунган ҳолда Германия ўз иқтисодий манфаатларига зид равишда Европа Иттифоқи ва Хитой ўртасидаги Инвестицион битимни ратификация қилишга қарши бўлади. АҚШга аламли ҳолат у 2020 йилда имзоланган, аммо уни ратификация қилиш жараёни Европа парламенти музлатди.
Лондон Америка ташаббусларини илгари суришда Вашингтоннинг асосий иттифоқчиси бўлиб қолмоқда. Бу ерда бир неча йил олдин Хитой билан қўшма лойиҳаларни қисқартириш бошланди. Буйруқ бўйича ўзларининг самолёт ташувчи кемасини Жануби-Шарқий Осиёга жўнатилди. Ҳатто Трамп даврида британияликлар Хитойнинг Huawei компанияси 5G тармоқларини ривожлантириш бўйича шартномани рад этишди. Бунинг эвазига нима олгани ҳануз ноаниқ. Жонсонга АҚШ билан эркин савдо шартномаси рад этилди. Brexit келишуви туфайли иқтисодий жиҳатдан Буюк Британиядан ташқарида бўлиб қолган Шимолий Ирландия бўйича Европа Иттифоқи билан келишмовчиликда Лондон АҚШдан ҳеч қандай ёрдам берилмади. Британия вазирлар маҳкамаси ўзи имзолаган Ирландия протоколига риоя қилишга мажбур, деди бир неча марта келиб чиқиши ирландиялик бўлган Жо Байден.
Президент США Джо Байден в Восточном зале Белого дома  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2021
Дунёда
"Зўрға юрибди" - сиёсатшунос Байден рейтинги нега тушиб кетгани ҳақида
Дональд Трамп Европани шунчалик қўрқитиб юбордики, улар унинг ворисини олдиндан иззат қилишни бошлашди. Лондон газеталари энди бошқача ёзишмоқда. Британиянинг энг машҳур газеталаридан бири The Daily Mail га кўра, Америка президентининг соғлиғида жиддий муаммолар бор: "Байден икки марта мия аневризмасидан азият чекди ҳам юрак мушаклари билан ҳам муаммоларга дуч келди, бу бош айланиши ва саросимани келтириб чиқаради." Бироз вақт ўтгач, худди шу нашр гувоҳларнинг Британия тахти вориси, Корнуол герцогиняси шаҳзода Чарлз билан суҳбатда "эркин дунё лидери" ҳавони қандай бузгани ҳақидаги завқ билан ҳикоя қилди: "Бу узоқ бўлди ва баланд овозда." Бу иш иқлим саммитида бўлганлиги сабабли, "улар ундан эмиссияларни камайтиришни кутишган ..." Тажрибали Камилла билдирмади, Бош вазир Жонсоннинг Байден - бу "тоза ҳавонинг катта қултуми" деган хушомадгўй сўзларига шубҳа қилмайдику?
Узоқ вақт олдин ўрнатилган муносабатлар тизимини бузмасдан чуқур нафас олишга тўғри келмоқда. Байден ёки бошқаси - умуман, барибир. Бу ерда Американинг ҳозирги президентининг шахсий фазилатлари иккинчи ўринда туради: хижолатли ҳолатдан қўрқмасдан у Европа жамиятида ҳозирча кўп нарсани ўзига эп кўриши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала