Жамият

Дарахт экиш жараёнига сохталик билан ёндашган масъуллар ишдан олинди - видео

© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишСаженцы деревьев для озеленения
Саженцы деревьев для озеленения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2021
Кўчат экиш жараёнига сохталик билан ёндашган масъуллар ишдан олинди, туман “маҳалла” бўлими бошлиғига “ҳайфсан” берилди.
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Интернетда бир қанча кишилар кўчат экиш жараёнида сохталик қилгани акс этган видео тарқалди.
Давлат экология қўмитаси маълумотига кўра, 26 ноябрь куни Наманган вилояти Поп тумани Санг қишлоғи Боғ кўча маҳалла фуқаролари йиғини раиси бошчилигида Мерос кўчасида кўчат экиш ишлари олиб борилган ва айнан маҳалла раисининг кўрсатмаси билан кўчат экиш жараёнига сохталик билан ёндашилган.
Ҳолат юзасидан Боғ кўча маҳалла раиси Қаҳрамон Очилдиев, маҳалла раисининг Ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари ҳамда ушбу ҳудудга боғланган маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъул ходими Мансуржон Акбаровларга тегишли чора кўрилди ва эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди.
Маҳаллада олиб борилган кўчат экиш ишларини назоратга олмаганлиги учун туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Эркинжон Асқаровга ҳайфсан эълон қилинди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала