Дунёда

Коронавируснинг янги штамми туфайли давлатлар яна чегараларини ёпмоқда

© pexels / cottonbroПандемия коронавируса
Пандемия коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2021
Дастлабки хулосаларга кўра, "Оmicron" штамми ОИТСга чалинган кишида мутацияга оқибатида пайдо бўлган ва "дельта" штаммидан ҳам юқумлироқдир.
ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik. Коронавируснинг Африка давлатлари ва Гонконгда аниқланган янги "Омикрон" штамми хавфи туфайли кўплаб мамлакатлар чет эл фуқароларининг ўз ҳудудига киришига турли чеклов киритмоқда.
Россия эса 28 ноябрдан Африканинг қатор мамлакатлари, қолаверса, Гонконгдан чет элликларнинг ўз ҳудудига киришини чеклаб қўйди.
Исроил ҳукумати ўз чегараларини 14 кунга ёпиб қўйишини эълон қилган бўлса, Қувайт 9 давлат билан авиақатновни тўхтатди. Марокаш ҳам бу сафга қўшилди.
Британияда исталган хорижий давлатдан келган киши ПЗР тестини топшириши ва салбий натижа олинмагунча ўзини изоляция қилиши шарт. Шунингдек, ҳукумат жамоат жойларида яна ниқоб тақишни жорий этади. Бу ерда вакцина олганидан буён 6 ойдан кўп вақт ўтган ва 40 ёшдан ошган аҳоли вакилларига қайта эмланиш тавсия қилиниши ҳам айтилмоқда.
Чехия, Нидерланд ва Буюк Британия ва Малавидан келган саёҳатчиларга чекловлар жорий қилди.
Япония эса 30 ноябрдан мамлакатни хорижликлар учун ёпади.
Шунингдек, Германия, Сингапур, Баҳрайн, Италия, Марокаш, Франция, Австрия, Малайзия, Саудия Арабистони, Швейцария, Туркия, Канада, АҚШ, БАА, Миср, Аргентина, Бразилия, Австралия каби давлатлар ҳам борди-келдида, аэропортларда турли чекловлар жорий қилди.
Маълумот учун, ЖССТ ўтган ҳафтада Жанубий Африка Республикаси, Ботссвана ва Гонконгда аниқланган коронавируснинг янги B.1.1.529 штаммига "omicron" деб ном берилди.
Дастлабки хулосаларга кўра, "omicron" жуда кўп мутацияларни ўз ичига олган ва "дельта" штаммидан ҳам кўра юқумлироқдир. Олимлар қайд этишига кўра, коронавирусинг ушбу штамми ОИТСга чалинган кишида мутацияга оқибатида пайдо бўлган. Энг ёмони, янги версия аллақачон Африкадан бошқа қитъаларга ўтиб улгурган. Ҳафта сўнгида ушбу штамм Бельгия, Германия, Италия, Нидерлан, Буюк Британия, Чехия, Дания сингари қатор давлатларда ҳам аниқланди.
Здание штаб-квартиры Всемирной организации здравоохранения в Женеве.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2021
Жамият
ЖССТ коронавируснинг янги штамми туфайли фавқулодда мажлис чақирди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала