Мигрантлар ва иш берувчи ўртасида юзага келган вазият: ишчи гуруҳ Вязьмага етиб келди

© Агентство внешней трудовой миграцииВ Вязьму прибыла рабочая группа для изучения ситуации, возникшей между трудовыми мигрантами и компанией ООО "Константа".
В Вязьму прибыла рабочая группа для изучения ситуации, возникшей между трудовыми мигрантами и компанией ООО Константа. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2021
Oбуна бўлиш
“Константа”да ишлаётган меҳнат мигрантлари мурожаатини ўрганиш учун ишчи гуруҳ Вязьма шаҳри етиб келди.
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Иш берувчи ва меҳнат мигрантлари ўртасида юзага келгани зиддиятли вазиятга ойдинлик киритиш учун ишчи гуруҳ Вязьма шаҳрига кетиб борди, деб хабар қилди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.
© Агентство внешней трудовой миграцииВ Вязьму прибыла рабочая группа для изучения ситуации, возникшей между трудовыми мигрантами и компанией ООО "Константа".
В Вязьму прибыла рабочая группа для изучения ситуации, возникшей между трудовыми мигрантами и компанией ООО Константа. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2021
В Вязьму прибыла рабочая группа для изучения ситуации, возникшей между трудовыми мигрантами и компанией ООО "Константа".
Россия Федерацияси Смоленск вилояти Вязьма шаҳрида жойлашган “Константа” МЧЖда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари мурожаатига кўра, улар ва иш берувчи ўртасида юзага келган зиддиятли вазият ҳақида хабар қилинган эди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вазиятга янада ойдинлик киритиш ва аниқланган муаммоларни иш берувчи билан бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбариятидан иборат ишчи гуруҳ Вязьма шаҳрига етиб борди.
Ишчи гуруҳ фуқаролар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш мақсадида мулоқот ўтказди. Шунингдек, иш берувчи ташкилот раҳбари билан ташкил этилган музокарада фуқаролар томонидан билдирилган эътирозлар, хусусан, паспортларининг олиб қўйилиши, патентларнинг ўз вақтида расмийлаштирилмагани ва маошларининг кечиктирилгани кабиларнинг сабаблари ҳамда уларнинг ечимини топиш масалалари муҳокама қилинди.
“Константа” МЧЖда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари мурожаатини ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0