Иқтисод

Ўзбекистон Қозоғистоннинг “Агроэкспресс”да иштирокини қўллаб-қувватлади

© Unsplash / AnirudhТоварный поезд
Товарный поезд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2021
Ўзбекистон Қозоғистоннинг “Агроэкспресс”да иштирокини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати Қозоғистонни “Агроэкспресс” лойиҳаси ишига қўшилишдан манфаатдорлигини билдирди, деб хабар қилди республика Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.
Железнодорожные пути сортировочной станции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2021
Жамият
Россиядан биринчи “Агроэкспресс” поезди Тошкентга етиб келди
“Ўзбекистон томони янги узилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқа товарларни мунтазам ва тез етказиб бериш учун Ўзбекистон ва Россия ўртасида йўлга қўйилган “Агроэкспресс” лойиҳасида Қозоғистоннинг иштирокини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги назорат пунктларининг ўтказувчанлик қобилиятларини ошириш бўйича икки томонлама чора-тадбирлар кўриш муҳимлиги таъкидланди”, - дейилган хабарда.
Биринчи “Агроэкспресс” 15 ноябр куни Тамбовдаги юк станциясидан музлаткичли контейнерларда Ўзбекистонга йўл олганди. Поезд Тошкентга 25 ноябр куни етиб келди. У музлатилган товуқ гўштини етказиб берди. Агроэкспресс Россияга Ўзбекистондан мева-сабзавот юки билан қайтади.
Агроэкспресс - бу Россия темир йўллари логистикаси ва РЭЦ компаниясининг агросаноат комплекси юкларини экспресс контейнер поездлари ёрдамида МДҲ мамлакатларига, шунингдек, Хитой ва Туркияга етказиб бериш бўйича махсус хизмати.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала