Иқтисод

Россия банки раиси ўринбосари Ўзбекистон сўми дизайнини юқори баҳолади

© SputnikУзбекские деньги, 5000 сумов
Узбекские деньги, 5000 сумов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2021
Россия ва Ўзбекистон Марказий банклари вакиллари ўзаро тажриба алмашишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
ТОШКЕНТ, 29 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Марказий банкида Россия банки раисининг ўринбосари Михаил Алексеев билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда МБ матбуот хизмати.
Учрашувд меҳмон Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг пул белгиларини муомалага чиқариш борасидаги ютуқларини алоҳида таъкидлаб, мавжуд купюралар дизайнини юқори баҳолади.
Шунингдек, сўнгги йилларда Россия Федерациясида пул муомаласининг асосий кўрсаткичларини тақдим этди. Хусусан, Россияда чиқарилаётган пул маблағлари ва тангалар сони йил сайин ортиб бораётгани қайд этилди.
Россия ва Ўзбекистон Марказий банклари вакиллари муҳокама қилинган масалалар юзасидан тажриба алмашишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Россия савло сотиқ муносабатлари 5 млрд долларга яқинлашган. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россияга ташрифи давомида йил охирида ушбу рақам 7 миллиарддан ошиши ҳақида айтиб ўтган эди. Ушбу рақамлар икки давлат орасидаги иқтисодий муносабатлар олдин қайд этилмаган юқори даражага чиқаётганидан дарак беради.
Здание Центрального банка Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2021
Иқтисод
Марказий банк мигрантлар молиявий саводхонлигини оширади
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала