ССВ ётоқхонада ёнғин оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот берди

© XSСкорая помощь
Скорая помощь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2021
Oбуна бўлиш
Сергелидаги ётоқхонада ёнғинда жабрланган 10 киши реанимация бўлимида даволанмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу нохуш ҳодиса туфайли жабрланганларнинг саломатлигини жиддий назоратга олди.
Сотрудник МЧС во время тушения пожара - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2021
Тошкентдаги ётоқхонада ёнғин юз берди: 18 киши куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилди
Ёнғин натижасида турли даражадаги куйиш тан жароҳатларини олган 18 нафар фуқаро дарҳол Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилди. Айни пайтда барча беморларга белгиланган стандартлар бўйича зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, муолажа жараёнлари давом этмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғиндан жабрланган шахсларнинг барчаси эркак киши бўлиб, уларнинг 10 нафари реанимация бўлимида даво муложаларини олмоқда.
Янгиликлар лентаси
0