АҚШ эсминецлари Украина учун курашишга тайёрми

© Foto : U.S. Navy/Petty Officer 2nd Class Austin IngramЭсминец ВМС США Портер во время дозаправки в Черном море
Эсминец ВМС США Портер во время дозаправки в Черном море - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2021
Oбуна бўлиш
Вашингтон ва Киев томонидан Россиянинг "қишги ҳужуми" ҳақида тажовузкор дезинформация тарқатилаётган вақтда, Брюссель, гўёки ўлимнинг совуқ нафасини ҳис қилгандек, "Украина фронтидан" ўзини олиб қочди.
Қўшма Штатлар Украина ичида ва Украина учун, ўз манфаатларига ва ҳудудларига зарар келтирмаган ҳолда, Украина билан биргаликда уки Украина учун Россия билан курашга етадиган технологик имкониятга эга эмас.
Пентагон ва НАТОнинг Украина (Грузия, Молдова) қуролли кучлари билан биргаликда Черноморск ҳудудида ўтказаётган провокацион ҳаракатлари - куч намойиши эмас, балки кучсизлик, логистик, тактик ва стратегик заифликларини кўрсатишдир.
АҚШ Ҳарбий денгиз флоти(ҲДФ)нинг USS Arleigh Burke ракета ташувчи эсминеци (кичик, тезюрар ҳарбий кема) ва бошқа кемаларининг Қора денгизда олиб бораётган навбатчилиги - бу шунчаки Вашингтон томонидан Россия суверен сиёсатига нисбатан сохта ҳарбий қудрат намойиши билан геосиёсий таъсир кўрсатишга уринишдир.
Бу кулгули ахир: яқиндагина Афғонистон толиблари томонидан мағлуб этилган АҚШ ҳарбий коалицияси ва уларнинг йўлдошлари ракета ва ядро қуролига эга бўлган Россияга ўз тартиб- қоидаларини “куч йўли билан” ўтказмоқчи. Дарвоқе, 26 ноябрь куни Қора денгиз флотининг “Шуя” ракетали катери машғулотлар вақтида америка эсминецини нишонга олишни машқ қилган эди.
Москва ўзининг барча “ҳамкорлари” билан ўзаро манфаат, ҳалол рақобатга асосланган ҳолда савдо-сотиқ олиб бориш тарафдори. Аммо улар “душман”ини ҳар қандай уйдирма баҳоналар тўқиб ҳарбий куч билан бостиришга ҳаракат қилишмоқда. Муайян вазиятларда Россия Ғарбнинг провокацияларига кескин тарзда жавоб беришга мажбур. АҚШ ва НАТОнинг Қора денгизда, Россия Федерацияси чегаралари яқинида, фаоллигининг ошиши - Европа ва Америкада кенг кўламдаги қуролли тўқнашувлар эҳтимолини оширади.
АҚШ ҲДФининг 6 флоти маълумотларига кўра, USS Arleigh Burke эсминеци 25 ноябрь куни “мазкур муҳим халқаро сув йўлида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш” учун “патруллик” қилишни бошлади. Эътиборлиси, мазкур йўл сомалилик денгиз қароқчиларидан мутлақ холи. Қўшма Штатлар ва НАТОнинг Қора денгиздаги фаолииги ва ушбу жараёнга минтақадаги бошқа давлатларнинг ҳам жалб қилиниши - ҳеч нима билан асосланмаган ва Россия Федерациясининг стратегик барқарорлиги ҳамда минтақавий хавфсизлигига раҳна солмоқда. Россия Мудофаа вазирлиги АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари кемаларининг Одесса ва Батумига бориши ва у ерда қўшма маневрлар ўтказиши - вазиятни беқарорлаштирувчи омил ва америкаликларнинг асосий мақсади - собиқ Иттифоқ ҳудудини (Украина ва Грузия)ни ҳарбий йўл билан қўлга киритиш, деб ҳисоблайди.
Площадь Независимости в центре Киева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2021
АҚШ Украина масаласида Европа Иттифоқига босим ўтказмоқда - Россия ташқи разведкаси
Россия Федерациясининг Қора денгиз флоти ва Жануби ҳарбий округи кучлари Америка ҳарбий кемаларининг ҳаракатини тўхтовсиз кузатиб турибди ва душманлик ҳаракатлари кузатилса, (масалан, Россия чегаларини бузиш) зудлик билан жавоб беришга доимо тайёр.
Arleigh Burkeни денгизда сув усти ва сув ости кемалари томонидан, ҳаводан эса қирувчи-авиация учувчилари томонидан, қуруқликда эса потенциал душманни Қора денгиз флотининг қирғоқ радарлари зийраклик билан кузатиб турибди.
Шундай қилиб, АҚШнинг НАТОдаги ҳамкорлари билан биргаликда Қора денгиздаги “денгиз ҳаракати эркинлиги” ва “американча эксклюзивлик” шиори остида ўтказилаётган қўшма маневрлари - 24 соат давомида Россия ракета тизимлари нишони остида бўлиб ўтмоқда.
Брюссель Киевга дўст эмас
АҚШ ҳарбий кемаларининг Қора денгиздаги вақти-вақти билан маневрлар ўтказиб туриши Вашингтон томонидан Киев режимини қўллаб-қувватлаб туриш белгисидан ўзга нарса эмас. Бироқ, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари денгизларнинг айрим ҳудудларини Россияга тегишли деб тан олмайди ва ана шундай ҳудудларда атайин можароли вазиятларни келтириб чиқаришга ҳаракат қилади.
Авиацияси ва денгиз флотининг мамлакат қирғоқлари яқинида Пентагон маневрларига муқаррар равишда фаол қаршилик кўрсатиши - Россия хавфсизлигининг муҳим шарти бўлиб, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари фаоллигининг ошиши билан ҳарбий ҳаракатлар эҳтимоли ҳам ортади.
Айни пайтда АҚШнинг Европада Россия билан “чекланган” уруш олиб бориш ҳақидаги хавфли иллюзиялари – НАТО иттифоқчилари қўли билан карталардан қурилган уй каби парчаланиб кетяпти. Вашингтон ва Киев томонидан Россиянинг "қишги ҳужуми" ҳақида тажовузкор дезинформация тарқатилаётган вақтда, Брюссель, гўёки ўлимнинг совуқ нафасини ҳис қилгандек, олдиндан "Украина фронтидан" ўзини олиб қочди.
НАТО бош котиби Йенц Столенберг 26 ноябрь куни ташқи ишлар вазирларининг Латвияда бўлиб ўтган саммитида “Россия кучларини Украина чегараларида тўплаш” масаласи кўриб чиқилишини, бироқ жамоавий мудофаа (НАТО Низомининг 5-моддаси) ҳатто бошқа давлатлар томонидан ҳужумга учраган бўлса ҳам Украинага таалуқли эмаслигини маълум қилди. Альянс Киевни “тўлиқ қўллаб-қувватлайди”, аммо уни деб Москвага қарши курашмайди.
Национальный флаг Украины и флаг Организации Североатлантического договора (НАТО) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
НАТО туфайли Украина ўз еридан айрилиб қолиши мумкин – УХХ генерали
Демак, Украинанинг “тажовузкор давлат” билан таҳминий жангларида USS Arleigh Burke эсминеци ва АҚШ ВМС 6- флотининг бошқа кемалари Европа иттифоқчиларининг ҳимоясисиз ҳаркат қилишга мажбур бўлади. Ёки 2008 йил август ойида Грузия агрессияси вақтида бўлгани каби, фақат сиёсий ёрдам бериб туради.
Америка қарши ракеталарининг Россия ракеталарини йўқ қилиши имкониятлари ҳақида Украина анча бўрттириб юборган. “Томагавк” ракетасининг биринчи учирилиши ҳар қандай америка кемаси учун охиргиси бўлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам жанг қисқа бўлади. Чиндан ҳам қуролли қарама-қаршилик бўлган тақдирда, “иттифоқдошларнинг ҳамкорлиги” Россия томонидан юқори технологияли ҳужум остида бўлади.
Америкаликларнинг фикрига кўра, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Россия чегалари яқинидаги “тегиб бўлмас” ракета ташувчи кемаси борлигининг ўзи Москвани қўрқитиб қўйиши керак. USS Arleigh Burke эсминеци жанговор ахборотни бошқариш тизими, ПРО "Иджис" ракетага қарши мудофаа тизимининг таркибий қисмлари билан жиҳозланган ва 60 дан ортиқ узоқ масофали “Томогавк” қанотли ракеталарини ташишга қодир. Уларнинг баъзилари ядровий каллакларга эга. Шунингдек, кема бортида ASROC сув ости кемаларига қарши ракеталари ва "Standart" зенит ракеталарини олиб юради.
Шунга қарамай, 6 флотдан ажралган Arleigh Burke Қора денгиз операцион майдонида ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Рус денгизчилари ва учувчилари бундай нишонларни йўқ қилишни "автоматик даражагача" машқ қилишган. Arleigh Burke эсминеци томонидан ҳар қандай ракета қўлланиши Россия томонидан АҚШ ҳудудида жойлашган қарор қабул қилиш марказларига жавоб зарбаси келтириб чиқариши мумкин.
“Рус айиғи”ни уйғотиб юборманг
29 ноябрь куни Россия Мудофаа вазирлиги яна бир бора “ҳамкорлар”га уларнинг стратегик заифлигини эслатиб қўйди. Стратегик ракета қуролларни қайта жиҳозлаш дастури доирасида 11 минг км масофага зарба беришга қодир бўлган “Ярс” қитъалараро баллистик ракетасининг қайта жиҳозлаш жараёнинни намойиш этилди.
Эслатиб ўтаммиз, уч босқичли “Ярс” ракетаси 4та ҳар бирининг қуввати 500 килотонна ва алоҳида нишонга йўналтириш имконига эга бўлганжанговар каллаклар билан жиҳозланади. Россияда мобил ва шахта кўринишида ана шундай мажмуалардан 150 таси бор. Яъни жами 600та жанговор каллак.
“Совет Иттифоқи адмирали Горшков” фрегати 29 ноябрь куни “Циркон” гипертовушли ракетаси билан яна бир бор муваффақиятли учиб, 400 кмдан ортиқ масофадаги денгиз нишонига аниқ зарба берди. Бир кун аввал эса Россияда ушбу ракеталарни оммавий ишлаб чиқариш бошланганди.
Ўтган ҳафта Қора денгизни USS Porter эсминеци тарк этди. Патруль чоғида кема экипажи Россия ҳарбий вертолети бир неча дақиқа давомида яқин атрофда айланиб юрганида ваҳимани бошдан кечирган бўлса керак.
Фрегат Адмирал Горшков провел успешный пуск ракеты Циркон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
Россиянинг “Циркон” гипертовушли ракетаси нималарга қодир
Ғарб кузатувчилари эса Украина ҳарбий қурилишининг қашшоқлигидан тушкунликка тушган. Украина Мудофаа вазири Алексей Резников аввалроқ Бердянскда янги ҳарбий денгиз базасининг жадал суръатларда қурилаётгани ҳақида маълум қилган эди. Бироқ, CNN журналистлари базани “якунлаш учун ҳали кўп иш қилиш кераклигини” ва “урушгача улгурмай қолиш мумкинлигини" тушинишди.
Яқинда Украина ҳарбий-денгиз кучлари Американинг Бальтимор шаҳридан “Фастов” ва “Суми” номли "Island" типидаги иккита патруль катерларини олди. Тез орада улар қирғоқ бўйлаб “ҳарбий юриш”ни бошлайдилар (чунки улар юқори устуворликка эга эмас).
Киевдаги жиддий сиёсий нотинчлик ва давлат тўнтаришига тайёргарлик ҳақидаги миш-мишларга қарамай, Қўшма Штатлар ва Украина Қуролли кучлари Донбассни тозалаш учун зирҳли бригада ва ҳаво-десант операциясини тайёрламоқда, улар "Добассидаги россияликлар" ҳужумларни қайтаришни ўрганмоқдалар, Одесса вилоятидаги "сепаратистлар қўзғолони"ни бостирмоқчилар. Америка-Украинанинг бундай жанговар режалари Европага яхшилик келтирмайди.
Норвегиянинг "ТВ 2 Норге" нашри таъкидлашича: "Россия ўз сиёсий мақсадларига эришиш учун қўшимча ҳарбий воситалардан фойдаланишга, шунингдек, мажбурлов дипломатиясига ўтишга тайёр эканлигини билдирмоқда". Аслида ҳам Москва бундай режаларини яширмайди.
The Wall Street Journal Россиянинг Украинага “бостириб кириши” муносабати билан Оқ уйнинг “оптимистик” ва “пессимистик” иккита сценарийсини эълон қилди - аммо барча ҳолатларда Украинанинг фақат ўзи курашади. Кимдир ёрдам берган тақдирда ҳам бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Москва чекинмайди ва ҳеч қандай харажатлар Украина ва Ғарбни Россия шартларида тинчликка мажбурлаш учун тўсиқ бўла олмайди. Шунга қарамай, Киевда ҳам ана шундай ҳалокат такрорланишига йўл қўймаслик АҚШ ва НАТО қўшинларининг август ойида Қобулни ташлаб кетганини унутмаслик керак.
Ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленконинг Telegram-каналига обуна бўлинг
Янгиликлар лентаси
0