Инфографика

Ис газидан заҳарланмаслик учун нима қилиш керак?

Ис гази (СО) Бензин, солярка, мазут, табиий газ, кўмир, ўтин каби ҳар қандай углеродли ёнилғи тўлиқ ёнмаганда ҳосил бўладиган газ.
Кундалик ҳаётда ис гази, аксарият ҳолларда иситиш печи ва дудбўрон носозлиги туфайли ҳосил бўлади. Кўп хонадонли уйларда - газ плиткасидан нотўғри фойдаланиш оқибатида ҳосил бўлиши мумкин.
ис газидан заҳарланмасликнинг асосий қоидалари:
мутлақ ёпиқ бино ичида оловли иситиш печларидан фойдаланманг;
истиш печлари ва газ плиталарини қаровсиз ёқиб қолдирманг;
газ плитаси ишлаётган хонада ҳаво алмашув тизими ҳам яхши ишлаши керак;
фойдаланиш қоидаларини билмаган шахслар газ ускуналаридан фойдаланмаслиги керак;
Агар бирор киши ис газидан заҳарланса уни дарҳол тоза ҳавога олиб чиқиш, нашатир спирти ҳидлатиш ва тез ёрдам чақириш керак. Жабрланувчи ўзига келмаганда сунъий нафас олдириш керак.
Батафсил инфографикамизда томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала