Жамият

Нима учун автомобил етказиб берилмаяпти: UzAuto Motors сабабини маълум қилди

© UzAuto MotorsUzAuto Motors
UzAuto Motors - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2021
UzAuto Motors ноябрь ва декабрь ойларида етказилиши керак бўлган автомобиллар бўйича муддатни яна 2 ойга узайтирди.
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. UzAuto Motors 2021 йил ноябр-декабр ойларида автомобили етказиб берилишини кутаётган харидорларга баёнот билан чиқди.
Chevrolet Captiva 5 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2021
Иқтисод
“UzAuto Motors” “Captiva” харидорларига пулларини қайтаришни бошлади
Компания автомобилни етказиб бериш бўйича илгари тузилган шартноманинг 1.2 бандига мос равишда шартномага 3.1.1 бандни киритишга мажбурлигини маълум қилди.
““UzAuto Motors”га боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли, яримўтказгичлардан тайёрланган бутловчи қисмлар етишмовчилиги ҳамда глобал логистика муаммолари сабабли, компания 3.1.1 бандини қўллашга ҳамда 3.1 бандда кўрсатилган автомобилларнинг кутилаётган етказиб бериш муддатини 2 ойга узайтиришга мажбур.
“UzAuto Motors” ушбу экстремал чора истеъмолчилар томонидан тўғри тушунилиб қабул қилинишига умид қилмоқда”, - дейилган компания баёнотида.
Компания етказиб бериши тўхтатилган “Chevrolet Captiva 5” автомобили учун харидорларга пулларини қайтариш ва компенсация тўлашни бошлаганди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала