Россия

Омикрон: ПЦР-тестининг амал қилиш муддати 48 соат - Роспотребнадзор

© Sputnik / Алексей Майшев / Фотобанкка ўтишЭкспресс-тестирование на COVID-19 в аэропорту Внуково
Экспресс-тестирование на COVID-19 в аэропорту Внуково - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2021
ПЦР-тест амал қилиш муддати 48 соат этиб белгиланди.
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Коронавирус омикрон-штаммининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб ПЦР-тестининг амал қилиш муддати 72 соат ўрнига 48 соат этиб белгиланади, деб маълум қилди Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова.
Роспотребнадзор илмий-тадқиқот институти омикрон штаммини аниқлаш учун тест ишлаб чиқди.
Самолет в аэропорту Алматы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2021
Дунёда
Қозоғистон омикрон штамм туфайли бир қанча давлатлардан киришни чеклайди
Омикрон штамми олиб келиниши мумкин бўлган мамлакатлардан учиб келган фуқаролар учун аэропортларда бепул тестдан ўтиш ташкил этилди.
“Омикрон” мутациялари унинг касаллик юқтириш хусусиятини оширади. Бу штамм жиддий ташвиш уйғотади ва дарҳол текширишни талаб қилади.
Роспотребнадзор раҳбарининг сўзларига кўра, омикрон штамми учун аввал жорий этилган профилактика чоралари кучда қолади - эмлаш, қайта эмлаш, мулоқотларни қисқартириш ва ниқоб тақиш.
Роспотребнадзор аҳолига янги йил таътилларини чет элга чиқмасдан уйда ўтказишни тавсия қилди. Турли мамлакатларда киритилган чекловлар туфайли дам олиш ўрнига кўплаб, шу жумладан орқага қайтиш билан боғлиқ бўлган муаммоларга дуч келиш мумкин.
Россияга "омикрон" аниқланган давлатлардан келганлар 14 кунлик карантинга кетишлари керак бўлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала