Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

© Ассоциация футбола УзбекистанаНациональная сборная Узбекистана по футболу
Национальная сборная Узбекистана по футболу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2021
Oбуна бўлиш
Миллий терма жамоас келаси йил январь ва февралида Япония ва Янги Зеландияга қарши майдонга тушади.
ТОШКЕНТ, 30 ноя – Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2022 йил январь ва февралида ФИФА кунлари доирасида Япония ва Янги Зеландияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.
Японияга қарши ўртоқлик ўйини 21 январь куни бўлиб ўтади. Учрашув Токионинг “Саитама” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган. 1 февраль куни Сречко Катанец шогирдлари Янги Зеландияга қарши майдонга тушишади. Ўйин БААда ўтказилади.
Куз ойида миллий терма жамоа тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказди. Сентябрь ойида Швецияга қарши ўйинда “оқ бўрилар” (1:2) мағлуб бўлди. Октябрь ойида Малайзия (5:1) устидан ғалаба қозониб, Иорданияга қарши ўйинда (0:3) енгилди. Ноябрь ойида эса миллий жамоа Грузияга қарши майдонга тушиб, кичик ҳисобда (0:1) имкониятни бой берди.
Янгиликлар лентаси
0