Сиёсат

Ўзбекистон яна бир давлат билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

© AFP / TERESITA CHAVARRIAФлаг Панамы
Флаг Панамы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2021
Ўзбекистон 138-давлат билан дипломатик муносабатларни ўрнатди
ТОШКЕНТ, 30 ноя – Sputnik. Панама Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатган 138-мамлакат бўлди.
"Дунё" АА хабарига кўра, кеча, 29 ноябрь куни, Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Панама ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилгани тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланди.
Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатга Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Бахтиёр Ибрагимов ва Панаманинг БМТдаги доимий вакили, элчи Маркова Консепсион Жарамилла имзо қўйган.
Панама Марказий ва Жанубий Америка туташган жойда, Атлантика ва Тинч океанлари оралиғида жойлашган ва муҳим юк ташиш йўлини таъминлайдиган давлатдир.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари доирасида алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини тасдиқлади. Ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишлари фаоллаштириш бўйича келишув олишди.
Ўзбекистон жорий йил 14 май куни Доминика Ҳамдўстлиги билан ҳам дипломатик муносабатлар ўрнатган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала