Ҳодисалар

Қамчиқ довонидаги “балиқ ёмғирига” изоҳ берилди

© Пресс-служба хокимията Ташкентской областиПеревал Камчик засыпало рыбой
Перевал Камчик засыпало рыбой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2021
Қамчиқ довонида “балиқ ёмғири” ёққани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 ноя – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Қамчиқ довонида “балиқ ёмғири” ёққани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Тошкент вилояти ҳокимлиги бу ҳодиса юзасидан маълумот берди.
“Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг маълум қилишича, воқеа 26 ноябрь куни A-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 227 километр қисмида рўй берган.
Шунчаки боқиш учун етиштирилган балиқ чавоқлари олиб кетилаётган пайтда машинадаги елим идиш ёрилиб, балиқлар йўлга сочилиб кетган. Ҳодиса ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаслик оқибатида содир бўлган. Машина хорижий корхонага тегишли бўлган.
Мазкур транспорт ҳодисасида ҳеч ким жабрланмаган. Йўлга сочилиб кетган балиқ чавоқларининг асосий қисми нобуд бўлмасдан йиғиштириб олинган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала