Дунёда

Қозоғистон омикрон штамм туфайли бир қанча давлатлардан киришни чеклайди

© SputnikСамолет в аэропорту Алматы.
Самолет в аэропорту Алматы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2021
Қозоғистоннинг ўзида ҳозирча коронавируснинг омикрон штамми аниқланмаган.
ТОШКЕНТ, 30 ноя – Sputnik. Қозоғистон ҳукумати мамлакатда коронавируснинг омикрон штамми тарқалишининг олдини олиш мақсадида бир қатор давлатлардан чет элликларнинг киришини чеклашга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Марат Шоранов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди,

“Янги омикрон штаммининг пайдо бўлганлигини инобатга олиб, идоралараро комиссия 3 декабрдан чеклов чораларини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди”, - деди Шоранов.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонга Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Эсватини, Малави, ЖАР, Танзания ва Гонконгдан хорижликларнинг кириши чекланади.
Омикрон қайд этилган Исроил, Чехия, Нидерландия, Бельгия, Буюк Британия, Италия, Германия, Aвстралия, Канададан келганларнинг эмланганлигига қарамасдан коронавирусга ПЗР тест топшириши шарт. Бундан ташқари, юқоридаги мамлакатлардан келганлар ўзларини етти кун яккалашлари керак. Ҳукумат Миср билан ҳам авиақатновларни тўхтатишга қарор қилган.
Пандемия коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2021
Дунёда
Коронавируснинг янги штамми туфайли давлатлар яна чегараларини ёпмоқда
Қозоғистоннинг ўзида ҳозирча коронавируснинг омикрон штамми аниқланмаган.
Аввалроқ Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков омикрон штамм иккинчи ва учинчи мамлакатлар орқали кириб келиши мумкинлигини истисно қилмаган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала