Жамият

Сунъий интеллект соҳасида махсус режим ташкил этилади

© Pexels / Pavel DanilyukМужчина тестирует устройство. Иллюстративное фото
Мужчина тестирует устройство. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2021
Махсус режим иштирокчиси бўлиш учун талабгорлар IT-паркнинг махсус веб-платформаси орқали ариза топширади.
ТОШКЕНТ, 30 ноя – Sputnik. Ҳукуматнинг 2021 йил 29 ноябрдаги 717-сонли қарори билан Сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ махсус режим IT-паркнинг алоҳида бўғини бўлиб, у ерда алоҳида ҳуқуқий енгилликлар яратилади ва юридик шахслар ва илмий ташкилотлар томонидан дастурий маҳсулотлар тажрибадан ўтказилади ва амалиётга жорий қилинади.
Махсус режим иштирокчиси бўлиш учун талабгорлар IT-паркнинг махсус веб-платформаси орқали ариза топширади.
Аризалар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 5 иш кунида дастлабки техник экспертизадан ўтказилади.
Эксперт кенгаши ва Мувофиқлаштириш комиссияси хулосалари асосида вазирлик талабгорларни иштирокчи сифатида рўйхатга олиш ёки рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Руки на клавиатуре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2021
Жамият
Айрим ОТМларда “Сунъий интеллект” йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади
Махсус режим иштирокчилари ўз ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга сарфланган харажатлари давлат томонидан компенсация қилинади.
Шунингдек иштирокчиларга тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш учун зарур бўлган маълумот ҳамда ҳужжатларни, шахсга доир эгасизлаштирилган маълумотларни вазирлик, идора ва ташкилотлардан олиш ҳуқуқи берилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала