Тошкентда экспресс автобус йўналиши ташкил этилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровВозобновление движения общественного транспорта в Ташкенте
Возобновление движения общественного транспорта в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2021
Oбуна бўлиш
Бу автобусларда йўлкира нархи 3000 минг сўм этиб белгиланиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 ноя – Sputnik. Тошкент шаҳрида янги экспресс автобус йўналиши ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда пойтахт транспорт бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, 20,5 километр масофали ушбу йўналиш 4 та жадвал асосида 23 дақиқалик оралиқ интервал билан ҳаракатланади.
Автобус Чилонзор буюм бозори автошоҳбекатидан Бунёдкор, Фурқат, Себзор, Аҳмад Дониш кўчалари орқали Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида жойлашган Учқаҳрамон бозори яқинидан қайрилиб олиб, Юнусобод мавзеси 12-даҳа охирги бекатига қадар йўловчи оқими гавжум катта оралиқ бекатларда тўхтаб ҳаракатланади.
Йўлкира нархи 3000 минг сўм этиб белгиланиши кутилмоқда.
Между Ферганой и Кокандом запущено автобусное сообщение - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2021
Ҳудудларда 310 та янги автобус йўналишлари ташкил этилади
Янгиликлар лентаси
0