Видео

Янги ГЭС қурилишидан Тошкент ва Москва қандай фойда кўради - видео

Ўзбекистон 2026 йилда янги ГЭС ишга тушиши билан Қирғизистон ва Тожикистондан электр энергияси импорти ҳажмини қисқартира оладими – бу ҳақда эксперт ўз фикрини билдирди.
Анна Черкасова. Россия ва Ўзбекистон Тошкент вилоятидаги иккинчи йирик ГЭС – Пском ГЭСини қурмоқда. Янги ГЭС нечта туманни электр энергияси билан таъминлаши ва минтақа учун қандай иқтисодий самара бериши ҳақида Sputnik Ўзбекистон “Энергетика ва молия институти” иқтисодиёт департаменти бошлиғи ўринбосари Сергей Кондратьевга мурожаат қилди.
Для строительства ГЭС в Ташкентской области перекрыли русло реки Пскем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2021
Жамият
Тошкент вилоятида ГЭС қурилиши учун Пском дарёси канали тўсиб қўйилди - видео
Россия билан ҳамкорликда қурилаётган Пском ГЭСи йилига 950 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариши кутилмоқда. Экспертнинг сўзларига кўра, янги станция нафақат электр энергияси ишлаб чиқаришни яхшилаш, балки аҳоли, саноат объектлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарини сув билан таъминлашни тартибга солиш имкониятига эга бўлади.
Бу ГЭС маҳаллий аҳамиятга эга бўлиб, биринчи навбатда, Тошкент вилоятини электр энергияси билан таъминлайди. Эҳтимол, бу қўшни ҳудудлардаги истеъмолчиларни энергия билан таъминлашни яхшилашга ёрдам беради.
Старший эксперт Института энергетики и финансов Сергей Кондратьев - Sputnik Ўзбекистон
Сергей Кондратьев
“Энергетика ва молия институти” иқтисодиёт департаменти бошлиғи ўринбосари
2026 йилда ГЭСни эксплуатацияга топшириш режалаштирилган. Гидроэлектростанция - электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг арзон манбаи ҳисобланади. Бироқ, бунинг учун унинг узлуксиз ишлаб чиқарилишини таъминлаш керак: сув оқими бутун йил давомида барқарор бўладиган шароитларни яратиш.
Кондратьев таъкидлашича, Пском ГЭСи эҳтимол мавсумий режимда ишлай олади. Станция дарё оқимига қараб баҳорда кўпроқ, қиш ва ёзда эса камроқ электр энергияси ишлаб чиқаради.
Мутахассис Пском ГЭСининг Тошкент вилояти қурилиши ҳудудлар учун бу жуда муҳим йирик инвестиция лойиҳаси эканлигини таъкидлади.
Электр станцияси қурилиши вақтида маҳаллий аҳоли учун янги иш ўринлари яратиш, вилоятда ишлаб чиқарилаётган махсус техника ва материалларга бўлган талабни ошириш имконини беради.
Старший эксперт Института энергетики и финансов Сергей Кондратьев - Sputnik Ўзбекистон
Сергей Кондратьев
“Энергетика ва молия институти” иқтисодиёт департаменти бошлиғи ўринбосари
Лойиҳани амалга оширишдан Россия ҳам фойда кўради. ГЭС қуриш учун асосий ускуналар - масалан, гидроагрегатлар - одатда постсовет мамлакатлари томонидан Россиянинг машинасозлик ва монтаж корхоналаридан сотиб олинади. Шу боис Ўзбекистондан Россия бюджетига қўшимча экспорт тушумларини кутиш мумкин.
Пском ГЭСининг ишга туширилиши қўшни давлатлар энергетика тизимларига қандай таъсир қилади? Ўзбекистон Қирғизистон ва Тожикистондан электр энергияси импортини қисқартирадими? 2026 йилда ГЭС фойдаланишга топшириладими?
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала